Уйчи тумани 4-сектор ҳудудидаги Боғ кўча МФЙда электр таъминотидаги муамммо бартараф этилмоқда.
-Маҳалла аҳлининг ташаббуси ва ҳомийлар, тадбиркор Ғофиржон Зокиров кўмагида 450 метр масофага 13 та темир-бетон таянч ўрнатилиб, 1400 метр сим тортилди. Битта 160 кВа трансформатор пункти ўрнатилди. Бу 70 та хонадонда электр таъминоти яхшиланишига хизмат қилади,-дейди МФЙ раиси Шуҳратжон Деҳқонбоев.
Шу кунларда туман электр тармоқларининг Ёрқўрғон устачилик бўлаги раҳбари Шукрулло Камолов, электромонтёрлар Дедамирза Ғайбуллаев, Икромжон Иброҳимов, Акбаржон Маҳмуджонов, Асрорбек Тўлқиновлар тармоқ тортиш ишларини сифатли бажаришмоқда.






