Муассаса томонидан "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" номли қадриятларимиз, миллий санъатимиз, адабиётимиздан парчалар ва тарбиявий саҳна кўринишларини ўз ичига олган бадиий дастур намойиш этилди.

Дастур давомида болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзоларига "Ватан таянчи" кўкрак нишони ва гувоҳномаси тантанали равишда топширилди.

Якунда тадбир ташкилотчилари ва фаол ўқувчилар Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг ташаккурнома, эсдалик совғалари ва янги китоблари билан рағбатлантирилди.

Бугун Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги  Гулзор маҳалла фуқаролар йиғинида   "Обод маҳалла", "Обод хонадон", "Обод кўча"  мезонлари асосида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди, хонадонбай ўрганишлар олиб борилди.

Туман ҳокимлиги, туман оила ва хотин-қизлар бўлими, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамкорлигида ташкил қилинган тадбирлар хонадонбай ўрганишлардан бошланди.

Маҳалланинг “Янгиобод 1” кўчасида яшовчи Ҳабибулла ота Ғайбуллаев хонадони намунали саналади. Отахон томорқасидан самарали фойдаланиб, чорвачилик билан ҳам шуғулланади. Ўн бош қўйни парваришлаш учун махсус жой қилган. Ҳар бирига меҳр бериб қарагани боис даромад ҳам яхши бўлмоқда.

"Обод маҳалла", "Обод хонадон", "Обод кўча"  мезонлари асосида Уйчи туманидаги Гулзор МФЙда ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

“Фаровон оила ойлиги” муносабати билан “Янгиобод-1” кўчасида ташкил қилинган маънавий-маърифий тадбирда ўн бешдан ортиқ намунали оила қатнашди. Тадбир доирасида китоб, миллий либослар, ҳунармандчилик, миллий таомлар кўргазмаси, шахмат-шашка, стол тенниси ҳамда миллий ўйинлар намойиш этилди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусовалар иштирок этиб, бахтли ва фаровон оилалар янада кўпайишини тиладилар.

Жўрабой ота ва Маъсудахон ая Солиевалар хонадони “Китобхон оила”, Мўътабархон  Ҳамидова оиласи  “Гулчи оила” деб топилди ва яна бир қатор номинациялар бўйича ғолиблар  эсдалик совғалари, дипломлар билан рағбатлантирилди. Тадбирда туман маданият маркази хонандалари маданий хизмат кўрсатишди.

Аниқланган камчиликлар далолатномада акс этиши ва бартараф этиш чораларини кўриш зарур

Уйчи туманида куз-киш мавсумига тайёргарлик, маҳаллаларда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини давом эттирмоқда.

Эрталабки йўриқномада секторлар кесимида кунлик олиб борилган иш натижалари кўриб чиқилиб, таҳлил қилинди ва галдаги вазифалар белгилаб берилди. Кўп қаватли уйлар, мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида жараёнларни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” муносабати билан кенг қамровли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан бугун, 25 ноябрь куни Уйчи тумани Қумтепа махалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган “Жажжи профессор” нодавлат Мактабгача таълим ташкилотида Уйчи туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан тадбир ташкил этилди ва бунда болажонлар ёнғин қутқарув автомашиналари ва қутқарув асбоб-анжомлари билан яқиндан танишишди.

Подкатегории