"Обод маҳалла", "Обод хонадон", "Обод кўча" мезонлари асосида Уйчи туманидаги Гулзор МФЙда ибратли ишлар амалга оширилмоқда.
“Фаровон оила ойлиги” муносабати билан “Янгиобод-1” кўчасида ташкил қилинган маънавий-маърифий тадбирда ўн бешдан ортиқ намунали оила қатнашди. Тадбир доирасида китоб, миллий либослар, ҳунармандчилик, миллий таомлар кўргазмаси, шахмат-шашка, стол тенниси ҳамда миллий ўйинлар намойиш этилди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусовалар иштирок этиб, бахтли ва фаровон оилалар янада кўпайишини тиладилар.
Жўрабой ота ва Маъсудахон ая Солиевалар хонадони “Китобхон оила”, Мўътабархон Ҳамидова оиласи “Гулчи оила” деб топилди ва яна бир қатор номинациялар бўйича ғолиблар эсдалик совғалари, дипломлар билан рағбатлантирилди. Тадбирда туман маданият маркази хонандалари маданий хизмат кўрсатишди.






