Бугун Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги  Гулзор маҳалла фуқаролар йиғинида   "Обод маҳалла", "Обод хонадон", "Обод кўча"  мезонлари асосида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди, хонадонбай ўрганишлар олиб борилди.

Туман ҳокимлиги, туман оила ва хотин-қизлар бўлими, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамкорлигида ташкил қилинган тадбирлар хонадонбай ўрганишлардан бошланди.

Маҳалланинг “Янгиобод 1” кўчасида яшовчи Ҳабибулла ота Ғайбуллаев хонадони намунали саналади. Отахон томорқасидан самарали фойдаланиб, чорвачилик билан ҳам шуғулланади. Ўн бош қўйни парваришлаш учун махсус жой қилган. Ҳар бирига меҳр бериб қарагани боис даромад ҳам яхши бўлмоқда.