Янгиликлар
Уйчи туман Қўриқлаш бўлими ҳамда туман ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида “Муқаддасдир Ватан байроғи” деб номланган тадбир ўтказилди.
Уни туман қўриқлаш бўлими бошлиғи, подполковник А.Асқаров очиб, тадбирнинг мазмун-моҳиятини қатнашчиларига тушунтирди. Жаҳон ҳамжамиятидаги ҳар бир мустақил давлат ўзининг давлат рамзларига, яъни, давлат байроғи, герби, мадҳияси ва конституциясига эга бўлиши, ушбу давлат рамзлари ўша давлат ёки халқнинг миллий ғурури ва фахри эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Shu munosabat bilan Uychi tumani Yoshlar ishlari bo'limi xodimlari mahalladagi yoshlar yetakchilari va sport maktabi murabbiylari tomonidan Yangiyer MFYda "Yashil makon" umummiliy loyihasi doirasida “Yoshlar bogʻi” barpo etishdi.
Инфратузилма объектлари иситиш тизимини барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолига суюлтирилган газ ва кўмир маҳсулотини ўз вақтида етказиб бериш, табиий газ, электр ва сув таъминотидаги узилишларнинг олдини олиш мавсумни талофатсиз ўтишини таъминлайди.
Уйчи тумани ишчи гуруҳининг бугунги йиғилиши Тепасарой МФЙда бўлди. Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев "маҳаллабай" ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларни бартараф этишда ҳар бир масалага жиддий ёндашиш ҳақида тўхталди. Ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйларни қиш мавсумига шай ҳолатга келтириш, электр энергияси ва суюлтирилган газ таъминотига эътиборли бўлиш, қиш мавсуми учун озиқ-овқат захирасини яратиш зарурлиги таъкидланди.
Уйчи туманида Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, маданият бўлими ҳамкорлигида “ВАТАН ТАРАҚҚИЁТИГА МЕНИНГ ҲИССАМ” республика танловининг туман босқичи ўтказилди.
Уни бўлинма раҳбари Э.Юнусова очди ва барчага омад тилади.
Танлов низомига кўра “Тасвирий ва амалий санъат”, “Адабиёт ва публицистика” , “Миллий мақом ва миллий эстрада” йўналишлари бўйича иштирокчилар ўзаро куч синашдилар.
Ёшлар ўртасида “Омадли рақам” мавзусида ютуқли ўйин ўтказилиб, ютуқ эгалари ташкилотчилар томонидан бадиий адабиётлар билан рағбатлантирилди.
Ғолиблар турли даражадаги диплом, эсдалик совғалар ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирланди.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги ишчи гуруҳ Уйчи туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.
Дастлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси кўрилди. Боғ МФЙ ҳудудида хусусий тадбиркор Исмоил Турғунов томонидан қилинган обжувоз аҳолига намунали хизмат кўрсатмоқда. 800 тонна маҳсулот сақлаш имконига эга бўлган омборда 600 тонна шоли захира қилинган. Бу ерда 7 та ишчи ўрни ҳам яратилган.Тадбиркор томонидан эндиликда 160 тонна маҳсулотни сақлаш имконига эга музлаткич омбори қурилиши режалаштирилган.
Гулбоғ МФЙ ҳудудидаги "Ровот соф савдо" МЧЖга қарашли музлаткич омборида 500 тонна картошка захираси яратилган. Бу, албатта, нарх-наво барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Уйчи тумани ҳокимлиги






