Янгиликлар
Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Гулзор маҳалла фуқаролар йиғинида "Обод хонадон", "Обод кўча", "Обод маҳалла" мезонларини жорий этиш мақсадида "Йўл харитаси"да кўрсатиб ўтилган масалалар ижроси амалда давом этмоқда.
Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. Бундан аҳоли беҳад мамнун.
Ташриф жараёнида Гулзор маҳалласида "Обод хонадон- Обод кўча- обод маҳалла" тамойили остида олиб борилаётган ишлар кўрилиб, штаб аъзолари, маҳалла раиси, хотин- қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси билан суҳбатлашилди.
Ўрганишлар давомида шу маҳаллада яшовчи Саодат Мамадалиевага саховатпеша ҳомийлар бириктирилиб, 7790 минг сўмлик қурилиш моллари , "Аёллар дафтари" жамғармаси орқалиҲидоятхон Даминова, НазокатМуродиллаева, Жамила Курановаларга моддий ёрдам пуллари берилди.
Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишига улкан ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибратли, жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, ҳар жиҳатдан ибратли хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг фаолиятини кенг жамоатчиликка яқиндан таништириш, илғор иш тажрибасини оммалаштириш мақсадида “Йил аёли” миллий танловини ўтказиш анъанага айланди.
Уйчи туман маданият марказида ана шу танловнинг бу йилги туман босқичида 20 нафар хотин-қиз учта шарт бўйича беллашди.
Туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Саидахон Аҳмадалиева раислигидаги ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ҳар бир чиқишини одилона баҳолаб борди.
Якунда барча қатнашчилар турли номинациялар бўйича ғолиб деб топилдилар. Уларга туман ҳокимлигининг “Ташаккурномаси”, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир туман маданият маркази хонандаларининг дилрабо қўшиқлари билан янада файзли ўтди.

📖 Ушбу қонун (ЎРҚ-457-сон 08.01.2018 й) мақсади маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Ушбу Қонун маъмурий органларнинг манфаатдор шахсларга нисбатан маъмурий-ҳуқуқий фаолиятига, шу жумладан лицензия, рухсат бериш, рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларига, давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бошқа тартиб-таомилларга, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа маъмурий-ҳуқуқий фаолиятга нисбатан татбиқ этилади.Ушбу Қонун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш, давлат хизматини ўташ, референдумлар, сайловлар ўтказиш, мудофаа, жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартибот соҳасида, шунингдек тезкор-қидирув фаолияти, суриштирув, дастлабки тергов, жиноий мажбурлов чораларини қўллаш билан боғлиқ бўлган бошқа фаолият, суд ишини юритиш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш соҳасида юзага келадиган муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонуннинг қўлланилиш соҳасига кирувчи муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.маъмурий тартиб-таомил — маъмурий органларнинг маъмурий-ҳуқуқий фаолиятини тартибга солувчи процессуал қоидалармаъмурий ҳаракатлар — маъмурий органнинг жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан маъмурий-ҳуқуқий фаолият соҳасида амалга оширилган, маъмурий ёки процессуал ҳужжат бўлмаган, юридик аҳамиятга эга ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)Маъмурий ҳужжатлар ва маъмурий ҳаракатлар маъмурий тартиб-таомилларнинг принципларига мувофиқ бўлиши керак.Маъмурий тартиб-таомиллар принципларига номувофиқлик маъмурий ҳужжатларнинг ва маъмурий ҳаракатларнинг бекор қилинишига ёки қайта кўриб чиқилишига олиб келади.Маъмурий органлар маъмурий иш юритишни қонунчиликда ўз ваколатига киритилган масалалар юзасидан амалга оширади.Маъмурий ишларнинг тааллуқлилиги тўғрисидаги низолар маъмурий органлар учун юқори турувчи ҳисобланган орган ёки махсус ваколатли орган томонидан ҳал этилади.О.Отаханов, Уйчи тумани Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси.
Уйчи туманидаги 48-сонли “Ёшлик” маданият марказида маданий-маърифий учрашув ўтказилди.
Туман ҳокимининг маслаҳатчиси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев бошчилигидаги нуронийлар ва ёшлар спортнинг теннис, шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалашиб, кўргазмалар билан танишдилар. Учрашувда узоқ йиллар тиббиёт соҳасида ишлаган меҳнат фахрийси, “Соғлиқни сақлаш аълочиси” А.Қозақов, шифокор Ф.Холмирзаевлар ҳаёт йўллари ва тажрибалари билан ўртоқлашишди.
Тадбир доирасида қатағон қурбонлари Абдуллохон Мамадалиев, Маҳбуба Мирзабоевалар хотирланди. Хонанда Р.Шамсиддинов, ижодкор шоиралар М.Қирғизова, Гулизиёларнинг чиқишлари тадбирга кўтаринкилик бахш этди.
Якунда кеча қаҳрамонлари, маҳалла ва таълим вакиллари, пахта йиғим-теримида фаоллик кўрсатаётган бир қатор илғор теримчилар Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг ташаккурномалари ва "Нуроний" жамғармаси туман бўлимининг эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Маърифий кеча Муборак МФЙда яшовчи, турмуш қурганларига 66 йил тўлган Комилахон ая ва Муродилла ота Азизовларни хонадонларида қадрлаш тадбири билан якунланди.






