Уйчи тумани “Зарбол Навоий” СИУ ҳудудида жойлашган “Камолиддин ота орзулари” ҳамда "Умрзақов Жаҳонгир" фермер хўжаликлари миришкорлари зафар маррасини эгаллашди.

“Камолиддин ота орзулари” фермер хўжалиги лафзи ҳалоллари 184,8 тонна пахта хирмони яратиб, мажбуриятни 100,35  фоизга бажаришди. Ҳосилдорлик 46,1 центнерга етди.

"Умрзақов Жаҳонгир" фермер хўжалиги сўзида устуворлари 222,8 тонна ҳосил йиғиштириб олишди. Ҳосилдорлик 45 центнерданга тўғри келди.

ЗАФАР МУБОРАК, ҒОЛИБЛАР!

Уйчи тумани 4-сектор ҳудудидаги Мевазор маҳалласида 15-мактаб билан ҳамкорликда «Ўзбекистон ёшлар мамлакати!» шиоири остида концерт дастури кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Ўз бағрига юзлаб ёшларни бирлаштирган кечада туманимиз санъаткорларининг чиқишлари нафақат маҳалла ёшлари, балки аҳолининг барча қатламига қувонч улашди.

Яхши хабарингиз бор, шу кунларда мамлакатимизда "Кексалар ҳафталиги"давом этмоқда.

Мазкур ҳафталик доирасида Уйчи туманида меҳнат фахрийлари, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг кўнгиллари кўтарилди.

Нуронийлар жамоатчилик кенгаши вакили А.Нажмиддинов фахрийлар хонадонларига ташриф буюриб, уларга пул маблағларини топширди.

Уйчи тумани “Зарбол Навоий” СИУ ҳудудида жойлашган “Камолиддин ота орзулари” фермер хўжалиги иқтисодий жиҳатдан барқарор ва юқори натижаларга эришаётган жамоалардан.

Ёш, изланувчан ва тадбиркор раҳбар Отабек Жўраев раҳбарлигидаги мазкур жамоа лафзи ҳалоллари жорий йилда ҳам кўзлаган мақсадларига эришиб, юксак марраларни забт этишмоқда.

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги "Ровот келажак толаси" фермер хўжалиги миришкорлари 44 гектар майдонда пахта етиштиришди. Баҳромжон Нўъмонов раҳбарлигидаги мазкур фермер хўжалиги азаматлари марра сари дадил интилишмоқда.

Бугун туман ҳокимлиги вакили Олимжон Мавлонов, меҳнат фахрийси Акмалжон Мажидов мазкур фермер хўжалиги хирмонига барака киритаётган илғор теримчилар Фароғат Бойхонова, Озода Убайдуллаеваларга миннатдорчилик билдириб, эсдалик совғаларини топширдилар.

Подкатегории