Davlatimiz rahbarining hududlarda kriminogen vaziyatni yaxshilash orqali aholining osuda hayotini taʼminlashga qaratilgan topshiriqlarining ijrosini ta‘minlash maqsadida Uychi tumanida jinoyatchilik va huquqbuzarliklarning oldini olish, jamoat tartibini saqlash, fuqarolar xavfsizligini ta’minlash maqsadida tungi tezkor-profilaktik tadbirlari o‘tkazilmoqda.

25 sentabr kuni Namangan viloyati prokurori o'rinbosari D.Umaraliyev, Uychi tumani prokurori A.Tuxtasinov, ruman IIB boshlig'i , podpolkovnik F.Mirzayev tomonidan  IIBning barcha sohaviy xizmati xodimlari, milliy gvardiya qo‘riqlash bo`limi, favqulodda vaziyatlar bo‘limi xodimlariga tungi xizmatoldi yo'riqnoma o'tkazilib, xizmatga jalb etildi.

Maqsad - Uychi tumanini "Havfsiz hudud"ga aylantirish.

Чўртук МФЙ ҳудудидаги “MEGA ICE HOME INVEST” МЧЖнинг300 тонна маҳсулотни сақлаш қувватига эга  музлаткичли омборида айни вақтда 100 тонна мева сақланмоқда. Яна  150 тонна сабзи жамғарилиши режалаштирилган.

Тепасарой МФЙ ҳудудидаги “Диёр саховати” хусусий корхонасининг музлаткич омбори 280 тонналик бўлиб, мева-сабзавотлар сақланиши мўнжалланган.  Ҳозирда бу ерда 100 тонна олма, 35 тонна олхўри, 35 тонна саримсоқпиёз сақланмоқда.  180 тонна сабзи захирага олиниши учун режа қилинган.

Гулбоғ МФЙ ҳудудидаги хусусий тадбиркор Толибжон Зиятовга қарашли музлаткич омбори 100 тонна маҳсулотни сақлаш қувватига эга.  Ҳозирда  бу ерда 60 тонна картошка сақланмоқда.  Яна 90 тонна сабзи жамғарилиши кўзда тутилган.

Оқтош МФЙ ҳудудидаги "Жавоҳир Жамшидбек Иброҳим" МЧЖнинг 30 тонналик музлаткич омборида ҳозирда 10 тонна картошка сақланмоқда. Картошкадан сўнг 30 тонна сабзи, пиёз маҳсулоти сақлаш режалаштирилган.

Бунда ҳомий тадбиркор томонидан бинонинг олди қисмига темир панжара қилинди, иккита замонавий дарвоза ўрнатилди, пиёдалар йўлакчаси бетонланди, 400 квадратметр жойда асфальтлаш ишлари амалга оширилди. Ўтган ўқув йилида ҳам ҳомий тадбиркорлар томонидан 200 квадратметр майдонга қўрғон тортилган эди.

Мактаб директори А. Нуритдинов ҳомий тадбикорлар ишларига ривож тилаб, бундай эзгу ишлар доимий бўлишини тилаб, бу эътиборга жавобан мактаб жамоаси ва ўқувчилар яхши натижаларга эришишларини билдирди.

Кузги бошоқли дон экинларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштириш мақсадида соҳа олимлари томонидан ишлаб чиқилган кузги бошоқли дон экинларини экишга сифатли ер тайёрлаш, экиш, экилган майдонларда суғориш ишларини амалга ошириш, ғалла ниҳолларини бир хилда ундириш, кузги бошоқли дон экилган майдонларда учрайдиган касаллик, зараркунанда ва бегона ўтларга қарши курашиш бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган.

Бугун ушбу ишлаб чиқилган тавсияномаларни туманда ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси ходимлари томонидан етказиш ва тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Уйчи туманидаги «Asmus Gold Mega Textile» МЧЖда юздан ортиқ хотин-қиз бандлиги таъминланган. Улардан 80 нафари жамият тикув цехида, 35 нафари касаначилик асосида фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида  100 дан ортиқ ишсиз хотин-қиз тикувчилик йўналиши бўйича ўқитилди. Бунда  жамият раҳбари, изланувчан тадбиркор  Моҳидил Бўронованинг хизматлари катта.

Жийдакапа маданият марказида тадбиркорликка қизиқувчан ёшлар вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Унда "Келажак бунёдкори"  медали соҳибаси М. Бўронова  ёшларга фаолияти ва келгуси режалари ҳақида сўзлаб берди.

-Илк фаолиятимни хонадонимда иккита тикув машинаси билан бошлаганман,-дейди тадбиркор. –Дастлаб болалар учун ёстиқ, кўрпа-тўшак тайёрлаган бўлсам, ҳозирда беш хил трикотаж маҳсулоти  тикишни йўлга қўйдим. Мақсадим - ўзимизда тайёрланган маҳсулотларни экспортга йўналтириш.

Учрашувда М.Бўронова Юртбошимиз томонидан тадбиркорлар қўллаб-қувватланаётгани, кўрсатилаётган эътибордан мамнунлигини билдирди.

Подкатегории