Бунда ҳомий тадбиркор томонидан бинонинг олди қисмига темир панжара қилинди, иккита замонавий дарвоза ўрнатилди, пиёдалар йўлакчаси бетонланди, 400 квадратметр жойда асфальтлаш ишлари амалга оширилди. Ўтган ўқув йилида ҳам ҳомий тадбиркорлар томонидан 200 квадратметр майдонга қўрғон тортилган эди.
Мактаб директори А. Нуритдинов ҳомий тадбикорлар ишларига ривож тилаб, бундай эзгу ишлар доимий бўлишини тилаб, бу эътиборга жавобан мактаб жамоаси ва ўқувчилар яхши натижаларга эришишларини билдирди.






