Кузги бошоқли дон экинларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштириш мақсадида соҳа олимлари томонидан ишлаб чиқилган кузги бошоқли дон экинларини экишга сифатли ер тайёрлаш, экиш, экилган майдонларда суғориш ишларини амалга ошириш, ғалла ниҳолларини бир хилда ундириш, кузги бошоқли дон экилган майдонларда учрайдиган касаллик, зараркунанда ва бегона ўтларга қарши курашиш бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган.
Бугун ушбу ишлаб чиқилган тавсияномаларни туманда ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси ходимлари томонидан етказиш ва тушунтириш ишлари амалга оширилди.






