Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, глобаллашув шароитида ички ва ташқи таҳдидларга қарши курашиш, диний ақидапарастлик таъсирига тушиб қолишнинг аянчли оқибатлари, маҳаллалардаги нотинч, ажрим ёқасида турган оилаларда шукроналик туйғуларини шакллантириш бўйича ишчи гуруҳ томонидан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Уйчи туманидаги Гулзор маҳалласида ишчи гуруҳ томонидан хонадонларда фуқаролар билан суҳбатлашиб, оилаларда миллий урф-одат ва қадриятларни тиклаш, муқаддас динимизни, азиз авлиё ва уламоларимизнинг бой меросини теран ўрганиш, тарихий обидаларни асраб-авайлаш, баҳамжиҳат ҳаракат қилиш лозимлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ажрим ёқасидаги оилалар билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Юртбошимизнинг 2023 йил 1 июнда қабул қилинган 82-сонли Фармонининг 14-бандида ҳар ҳафтанинг жума куни "Меҳр ва саховат куни" сифатида белгиланиб, барча давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжманд аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш ҳамда хайрия тадбирларини ўтказиш белгиланган. "Меҳр ва саховат куни" доирасида Уйчи туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан туман маданият марказида 34 нафар кам таъминланган оила аъзоси устки кийим-бош, пойабзаллар билан таъминланди.

Тадбир давомида таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш қилинди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларига янги ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тўғрисида кенг тушунчалар берилди.

Уйчи тумани маданият марказида "Уч авлод учрашуви" тадбирлари доирасида  "Икки тил ва бир касб" тамойили асосида  семинар ҳамда қатағон қурбонларини ёд этиш тадбири  ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раиси, сенатор И. Нажмиддинов,   Ўзбекистон Фахрийларининг  ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси Республика бошқаруви масъул ходими У.Раҳматов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мамадалиев, туман ҳокими маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, Наманган  вилоят телевидениесининг “Насиҳатнома” кўрсатуви бошловчиси С.Сайдалиев,   56 та  МФЙнинг  "Кексалар маслаҳати" гуруҳи раислари, аъзолари, хорижий тил ўқитувчилари ҳамда психологлар, спортчилар иштирок этишди.

Семинарда иштирок этган Республика бошқаруви масъул ходими У.Раҳматов бугунги кунда давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда улардан унумли фойдаланиш, "Икки тил ва бир касб"ни эгаллаш учун барча имкониятлар мавжудлиги ҳақида гапирди. Спортда ютуққа эришаётган ёшлардан 10 нафарига китоблар совға қилинди.

Туман маданият маркази санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури ва Янгиҳаёт МФЙнинг “Кексалар маслаҳати” гуруҳи раиси Мамасоли Раҳимов томонидан ташкил қилинган “Қўғирчоқ театри” барчага манзур бўлди.

Бугун ҳоким ёрдамчиларига “Маҳаллабай ишлаш ватадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги меморандумга мувофиқ “E-auksion” ва “Онлайн маҳалла” электрон платформаси ўртасида йўлга қўйилган интеграция механизмларини ва яратилган қулайликлар юзасидан ўқув семинар ўтказилди.

Семинарда туман маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.

15- maktabda ijtimoiy vaziyat, ta'lim maskanida kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik ishlari o‘rganildi.

Maktabning bitiruvchi yoshlari bilan muloqot samimiy ruhda o‘tdi.

-Maktabga kirish yo‘laglari adabiyot va marifat maydonidek bo‘lishi kerak,-deydi tuman hokimining o‘rinbosari Abror Sobirov.

Подкатегории