Янгиликлар
Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ташкил этилган навбатдаги матбуот анжумани "Қарор ва ижро: ёшлар учун имкониятлар" мавзусида ўтказилди.
Унда Уйчи туман ёшлар ишлари бўлими бошлиғи Мирзоҳид Заитов мавзу бўйича маълумотлар бериб, саволларга жавоблар қайтарди.
Матбуот анжуманида туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев мулоҳазалар билдирди,
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Наманган илмий тажриба станцияси дала шийпонида вилоят семинари ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Абдуҳамидов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Якубова, туман ҳокими Ш.Мусаев, нуронийлар ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаоллари, ташаббускор теримчилар иштирок этдилар.
Семинарда пахта теримини уюшқоқликда ташкиллаш, биринчи навбатда ишсиз фуқаролар бандлиги, оилалар манфаатдорлигини таъминлаш, мавсумни муваффақиятли ўтказиш учун теримчиларга шарт-шароитларни яратиш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириб бориш зарурлиги таъкидланди.
Бир пиёла чой устида ташкилланган тадбир дилрабо куй-қўшиқ ва рақсларга уланди.
Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги оллдидан Уйчи туманидаги Жийдакапа маданият марказида «Asmus Gold Mega Textile» ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари, ЎзЛиДеП туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати, "Келажак бунёдкори" медали соҳибаси Моҳидил Бўронова билан учрашув бўлиб ўтди.
Вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан белгиланган тадбирлар режаси асосида тадбирда Деҳқон, Жийдакапа, Баландариқ, Қумтепа МФЙларидан фаоллар, кекса ва ёш авлод вакиллари иштирок этдилар.
Учрашувда М.Бўронова эришаётган ютуқлари фидойи меҳнатлар эвазига бўлаётгани ва давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибордан миннатдорлигини билдирди. Ёш авлод вакилларини янги ғоя ва ташаббуслар кўрсатишга чақирди.
Тадбир якунида камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғининг ўринбосари Ҳ.Аҳмедов, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқаҳаровлар сўзга чиқиб, эсдалик совғаларини тақдим қилдилар.
Уйчи тумани 3-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллалардаги ёшлар муаммолари ўрганилди.
Ўрганиш жараёни давомида Бўстон маҳалласида яшовчи Мубина Орипова 23-мактабгача таълим ташкилотига ишга жойланганлиги, бугунги кунда бахтли эканлиги айтиб ўтди.
Муҳаббат Аҳмаджонова бола парвариши давомида бола нафақаси бўйича муаммоларини ечиш масаласида ёрдам сўради ва унинг ҳужжатлари расмийлаштирилди.
Туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева, туман ИИБ ходими Д.Саъдуллаева ҳамда маҳалла ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоллари ёшларнинг турли масалалари юзасидан суҳбат олиб бордилар.
🔘 Уйчи туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ф.Мирзаев Қумтепа, Жийдакапа, Баландариқ маҳаллалари бешлиги билан суҳбатлашиб, долзарб масалаларни муҳокама қилди.
🔘 Унда маҳаллалардаги бешлик МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профлактика инспекторлари, тумандаги масъул раҳбарлар ҳам иштирок этди.
🔘Ушбу МФЙларда содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилиниб, бундан кейин олдини олиш ва фуқаролар ўртасида тарғиботни кучайтириш вазифаси белгиланди.
👉Маҳалла бешлиги томонидан аҳолини ижтимоий оғир аҳволдаги қисмини ўрганиш, уларга кўмак кўрсатиш, қўшма қарор ижросини таъминлаш бўйича ишларни кучайтириш белгилаб берилди.






