Янгиликлар
Хизиробод МФЙда жойлашган 7-МТТ учун 5 млрд. 298 миллион сўм маблағ эвазига 150 ўринли янги бино қурилмоқда.39-мактабга инвестиция дастури асосида 5 млрд. 920 миллион сўм маблағ эвазига 330 ўринли уч қаватли янги бино қурилиб, 270 ўринли бино капитал таъмирланмоқда.
"Ташаббусли бюджет"лойиҳасида 26-мактаб жамоаси 830 миллион сўм маблағ ютиб олиб, иссиқлик тизимини тўлиқ янгилади, иккинчи мавсумда эса 567 миллион сўм маблағ эвазига мини футбол майдони қурилди. 27-мактаб жамоаси эса 300 миллион сўм маблағ ютиб олиб, қуёш панели ўрнатди. Энди 900 миллион сўм маблағ эвазига фаоллар зали қурилиши режалаштирилган. Ҳар тўрттала объектда амалга оширилган ишлар билан танишилди.
Танишув жараёнида ишчи гуруҳига вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Султанов,туман ҳокими Ш.Мусаев ҳамроҳлик қилишди.
Айни кунларда мазкур саноат зонасида қурилиш жараёнлари давом этмоқда. Мазкур саноат зонасида жами 250 та доимий иш ўрни яратилади.
Туман ҳокими Ш. Мусаев мазкур саноат зонасида қурилиш ишларини жадаллаштириш ва лойиҳаларни ишга тушириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди. Шунингдек, Наманган-Жийдакапа автомагистраль йўлида кенг кўламли ободонлаштириш ишларини ташкиллаш, йўлларни тартибга келтириш бўйича тавсиялар берилди ва масъуллар бириктирилди.
“Кесканёр", “Мевазор" ҳамда Уйчи сув олиш иншоотларининг 650 кв. бино ва девор қисмлари оқланди. 60 туп мевалари дарахтга шакл берилиб , 200 кв. майдонда текислаш ишлари амалга оширилди ва янги экинга тайёрланди. Магистраль ичимлик сув билан таъминловчи "Жийдакапа" , "Қизилравот" сув олиш ва узатиш иншоотларида 1000 кв. майдонда тозалов ишлари олиб борилиб , 1500 кв. бино ва иншоот девор қисмлари оқланди, рангли бўёқлар билан бўяш ишлари амалга оширилди. 200 туп мевали дарахтга шакл берилди.Ичимлик суви тармоқларидаги носозликлар бартараф этилди. 461-сонли қарорга асосан Тошлоқ МФЙ “Тўқай” кўчасида 1,7 км., Баландариқ МФЙ “Қизилой” кўчасида 300 метр тармоқ тортиш ишлари, Гумбаз МФЙ “Сарой” кўчасидаги 25 та хонадонда сув ҳисоблагич ўрнатиш ишлари амалга оширилди.
"Намангансувтаъминот" МЧЖ Уйчи туман бўлими.
Уйчи туманида ижтимоий -маънавий муҳитни соғломлаштириш, "Нуроний" жамғармаси фаолияти, ижро интизоми бўйича вилоят семинари ва мулоқот бўлиб ўтди.
Йиғилишда Наманган вилоят Нуронийлар кенгаши раҳбари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов, вилоят бош имом хатиби Абдулҳай Турсунов, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Аҳмаджон Алоходжаев, туман ҳокими Шуҳрат Мусаевлар сўзга чиқиб, диний вазиятни соғломлаштириш, радикализм ва мутаассибликнинг олдини олиш, "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбирларини тизимли амалга ошириш, ноқонуний диний ўқишхонлик ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан вазифа ва топшириқлар беришди.
Семинар давомида туман ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаев жамғарма фаолияти ҳамда унинг истиқболдаги режалари ҳақида маълумот берди.
Уйчи тумани Беруний МФЙда 1010 та хонадон бўлиб, ҳозирга қадар 24 та хонадон эгаси ўз ташаббуси билан қуёш панели ўрнатди.
“Беруний” кўчасида яшовчи Ғанишер Азимов 34 миллион сўм маблағ эвазига 5 кВтли қуёш панели ўрнатди ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжи тўла қондирилаётганидан мамнун. “Заррин” кўчасида яшовчи Баҳром Ўринбоев эса хонадонига 10 кВтли қуёш панелини ўрнатиб, фойдаланмоқда.
-Электрга бўлган эҳтиёж кун сайин ортиб бормоқда, – дейди Беруний МФЙ ҳоким ёрдамчиси Мансурбек Боймирзаев,-Аҳоли ҳамда ҳудудимиздаги барча юридик ташкилотларни ҳам қўшимча имкониятдан фойдаланишларини тавсия этяпмиз. Боиси қишки мавсумда ҳам электрга бўлган талаб яна ортади. Қуёш панели ўрнатилган хонадон ёки ташкилотда эса муаммо бўлмайди. Электр узлуксиз таъминланади.






