Янгиликлар
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистонда мавжуд туман ва шаҳарлар бошқарувидаги кадрлар салоҳиятига доир тадқиқот (https://yumh.uz/uzc/news_detail/601)ни бошлади. Ушбу тадқиқот бугунги ҳокимларнинг замонавий менежмент ва замон талабларига қанчалик жавоб бера олиши ҳақида кенг жамоатчиликка маълумот бериб боришни назарда тутади.
Дастлаб Ўзбекистон ҳокимлари ҳақида умумий тасаввур ҳосил қилиш имконини берувчи #инфографикани ҳавола этамиз. Унда айни пайтда ҳокимларнинг ёши, соҳаси ва гендер таркиби бўйича умумий маълумотлар акс этган.

Уйчи туман маданият марказида ана шу мавзудаги Республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Танловда «Нуроний» жамғармаси вилоят кенгаши масъул ҳодими Ш.Тўраев, туман кенгаши раиси Т.Исматиллаев нуронийларнинг фаолликларини эътироф этиб, иштирокчиларга омад тиладилар. Тўртта сектор ҳудудидан 2 нафардан маҳалла фуқаролар йиғини раисининг кекса фахрийлар маслаҳат гуруҳи раҳбарлари учта шарт бўйича баҳслашдилар. Улар "Бир нуроний – ўн нафар ёшга мураббий" тамойили асосида ўзлари истиқомат қилаётган маҳаллада иш юритиб, тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини бевосита ҳал этиш борасида амалга оширган ишларини сўзлаб беришди ҳамда фотолавҳаларда акс эттиришди.
Танлов якунига кўра, 3-сектор ҳудудидаги Қумтепа МФЙ раисининг кекса фахрийлар маслаҳат гуруҳи раҳбари Маъруфжон Юлдашев фахрли биринчи ўринни эгаллаб, диплом ҳамда 2 миллион 310 минг сўм пул мукофотини қўлга киритди. Энди бу нуроний танловнинг вилоят босқичида туманимиз шарафини ҳимоя қилади. Бўстон МФЙ вакили Турғунбой Юлдашев иккинчи ўрин, диплом, 1 миллион 650 минг сўм, Ғайрат МФЙ фаоли Лутфиддин Мирзаев учинчи ўрин, диплом, 990 минг сўм пул мукофоти билан тақдирланишди. Фаол иштирокчиларга ҳам ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Туман маданият бўлими “Тарона” ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари ижросидаги қўшиқлар тадбирга ўзгача файз киритди.
Уйчи тумани ҳокими Ш.Мусаев 2-касб-ҳунар мактабида ташкил қилинган «IT-School» ўқув маркази фаолияти билан танишди. Ушбу ўқув марказида 3 нафар IT таълими мутахассиси соҳанинг "Компьютер саводхонлиги", "Веб дастурлаш", "График дизайн" каби йўналишларида 80 дан ортиқ ўқувчи-ёшга таълим бермоқда. Ўрганиш жараёнида яратилган шароитлар ҳамда соҳага бўлган қизиқиш, ўқувчиларнинг келажакда IT йўналиши бўйича ўз олдиларига қўйган мақсадлари тўғрисида суҳбатлашилди.
“Уйчи деҳқон бозори” кун сайин чирой очиб бормоқда. Янги ва замонавий савдо нуқталари сотувчи ва харидорларга қулайликлар яратмоқда. Бу ерда қурилиш ишлари ҳам жадал давом этмоқда. Туман ҳокими Ш.Мусаев бозор ҳудудида харидор ва сотувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, қурилаётган биноларни жадаллаштириш, озодаликка риоя қилиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга мақсадли кредитлар ажратилмоқда. Фақатгина, ўрнатилган тартиб ва ўзаро шартномага кўра фуқаро ёки тадбиркор ажратилган маблағдан мақсадли фойдаланиши ва белгиланган мажбурият асосида тўлов жадвали асосида қайтариш талаб этилади. Бироқ, айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан бу мажбурият бажарилмагани оқибатида иш мажбурий ҳаракатларга бориб етмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси ва унинг бўлимлар иш юритувига банк фойдасига ундирув билан боғлиқ 25 517 та ижро ҳужжати келиб тушган. Амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида 10 111 та 539,1 млрд. сўмлик ҳужжатлар тамомланган. 144 млрд. сўмлик 3 336 та ҳужжат ижроси амалда ундирилди.
Иш юритувда бўлган банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида 202,7 млрд. сўмлик 239 та мол-мулклар хатланган. Шундан 98,8 млрд. сўмлик 126 та мол-мулк сотилиб, кредит қарздорлик учун қопланган.
Мисол учун, Наманган туманлараро иқтисодий судининг қарздор "Rouston Cattle Farm" ва қўшимча жавобгарлар “CONSTRUCTION MATERIALS NAMANGAN 2020”, “DOVUDXON SAVDO SERVIS” МЧЖ лардан ундирувчи “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига 3,170 млрд. сўм кредит қарздорлик ҳамда 60 млн. сўм жарима ундириш белгиланган. Мазкур ҳужжат бошқарма алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси иш юритувига олинган. Қарздор жамиятга ихтиёрий муддат ичида бартараф этиш юзасидан огоҳлантирилган. Бироқ, ана шу муддат ичида кредит қарздорлик қопланмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Ижро ҳаракатлари давомида жамиятнинг банк ҳисоб рақамига электрон инкассо топшириқномаси қўйилган. Бироқ, қарздорлик қопланмаганлиги сабабли суд қарорида кўрсатилган гаровга қўйилган бино-иншоотларга қаратилиб, хатланган. Тегишли мутассади ташкилот орқали баҳолатиб, аукцион савдоларига чиқарилган. Бино иншоот электр савдо орқали сотилиб, маблағ тўлиқ кредит қарздорликга йўналтирилган.
Бу каби банк билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасидаги ҳаракатлар давом этмоқда.
Бахтиёр Шодмонов, Наманган вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи






