“Уйчи деҳқон бозори”  кун сайин чирой очиб бормоқда. Янги ва замонавий савдо  нуқталари сотувчи ва харидорларга  қулайликлар яратмоқда. Бу ерда қурилиш ишлари ҳам жадал давом этмоқда. Туман ҳокими Ш.Мусаев бозор ҳудудида харидор ва сотувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, қурилаётган биноларни жадаллаштириш, озодаликка риоя қилиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.