Ота-она вояга етмаган фарзандларига таъминот бериши шарт. Маълумки, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. Бу янги таҳрирдаги Бош қомусимизнинг оила, болалар ва ёшлар боби ҳамда ундаги моддаларда ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади. Шунингдек, вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир. Шу билан бирга, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериш учун алимент тўлаш тартибини ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақлидирлар. Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, алимент суд томонидан тайинланади ва ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадидан қуйидаги миқдорларда ундирилади:•бир бола учун — тўртдан бир қисми;•икки бола учун — учдан бир қисми;• уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин. Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак. Вояга етган болага ҳам алимент тўланиши мумкин. Вояга етган, аммо меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болалари учун ота-онадан алимент ундирилади. Бунда алиментнинг миқдори ота-онанинг оилавий ва моддий аҳволи ҳисобга олиниб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади. Болага алимент пули етмаса ёки камлик қилса, қонунчиликка кўра, болаларнинг таъминоти учун қўшимча маблағ талаб қилиниши мумкин. Ота-она фавқулодда ҳолатлар (боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда иштирок этиши шарт. Қўшимча харажатларда иштирок этишдан бош тортган ота (она)дан суд уларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб харажатларни ундириши мумкин. Алимент тўловчи чет элга ишлагани кетмоқчи бўлса, алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки 3 ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида алимент олувчилар билан келишув тузиши шарт. Келишувга эришилмаган тақдирда алимент олувчи алиментни бир йўла тўлаш, алимент эвазига муайян мол-мулкни бериш ёхуд алиментни бошқа усулда тўлаш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Алиментлар олдиндан тўланган ёки гаров шартномаси тузилган бўлса, шахс алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш мажбуриятидан озод этилади. Алимент тўлаш мажбурияти келишувда белгиланган алимент мажбуриятлари тарафлардан бирининг ўлими, мазкур келишув муддатининг ўтиши ёки унда назарда тутилган бошқа асосларга кўра тугайди. Суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш қуйидаги ҳолларда тугатилади:• бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда;• фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда;• алимент олувчининг меҳнатга лаёқати тикланганида ёки у ёрдамга муҳтож бўлмай қолганида (суд шундай деб топганида);• меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож алимент олувчи собиқ эр ёки хотин янги никоҳга кирганда;• алимент олувчи ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахс вафот этганда.

И.Саитқулов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасибошқарма катта прокурори

“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–462-сон, 29.12.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Президентга ҳисобдор бўлган, давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасаси шаклидаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, жумладан:

Президентнинг ҳуқуқий сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш бўйича фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;

қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказади ва амалга оширилишини мониторинг қилади, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Институтга қуйидаги соҳаларда амалий тадқиқотлар ўтказиш юклатилади:

маъмурий ислоҳотлар ўтказиш шароитида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш;

конституциявий ислоҳотларнинг сиёсий-ҳуқуқий устувор йўналишлари ва уни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш (давлат бошқаруви, фуқаролик жамиятини ривожлантириш);

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш босқичида уларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини мақбуллаштириш орқали “ақлли тартибга солиш” лойиҳасини жорий этиш;

коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш.

Қарорга кўра, Институт томонидан ўтказиладиган фундаментал ва амалий тадқиқотларни мувофиқлаштириш мақсадида Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилади. О.Отаханов, Уйчи туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси

Унда вояга етмаган шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилди.

Сайёр судда 3 та иш тарафларнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан тугатилди. 6 та иш кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиниб, тегишли жазо тайинланди.

Якунда шунингдек, одам савдоси, коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам сўз юритилди.

Унда вояга етмаган шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилди.

Сайёр судда 3 та иш тарафларнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан тугатилди. 6 та иш кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиниб, тегишли жазо тайинланди.

Якунда шунингдек, одам савдоси, коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам сўз юритилди.

Қишлоқ хўжалиги

“Зарбдор 40 кунлик”даги долзарб вазифалар

Бугун эрта тонгдан нуронийлар ишчи гуруҳи Уйчи туманидаги Зарбол Навоий СИУ ҳудудида жойлашган фермер хўжаликларида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Ўрганиш якунига бағишланган муҳокама йиғилиши "Илҳомжон Икромжон" фермер хўжалиги дала шийпонида бўлди. Фермер хўжаликларида ҳосилга ҳосил қўшиш, “Зарбдор 40 кунлик”да бажариладиган агротехник тадбирлар -  ғўзани культивация қилиш, шарбат усулида суғориш, чеканка тадбирини якунлаш, бегона ўтлардан тозалаш бўйича керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Подкатегории