“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–462-сон, 29.12.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Президентга ҳисобдор бўлган, давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасаси шаклидаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, жумладан:

Президентнинг ҳуқуқий сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш бўйича фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;

қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказади ва амалга оширилишини мониторинг қилади, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Институтга қуйидаги соҳаларда амалий тадқиқотлар ўтказиш юклатилади:

маъмурий ислоҳотлар ўтказиш шароитида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш;

конституциявий ислоҳотларнинг сиёсий-ҳуқуқий устувор йўналишлари ва уни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш (давлат бошқаруви, фуқаролик жамиятини ривожлантириш);

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш босқичида уларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини мақбуллаштириш орқали “ақлли тартибга солиш” лойиҳасини жорий этиш;

коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш.

Қарорга кўра, Институт томонидан ўтказиладиган фундаментал ва амалий тадқиқотларни мувофиқлаштириш мақсадида Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилади. О.Отаханов, Уйчи туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси