Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бобурмирзо Мамадалиев жорий йилнинг 6 ойида амалга оширилган ишлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Шунингдек маҳалла бешлиги ҳар бир  йўналиши бўйича  ўз ҳисоботини тақдим қилди. Ҳисобот йиғилиши сўнггида маҳалла фаоллари бешлик фаолиятига баҳо бериб,  истиқболдаги режаларни белгилаб олдилар.

Aholiga qulay shart-sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasining 2023 yil 13 iyundagi 346-sonli farmoyishiga asosan  tumanda ham bir qator ko‘chalar dastur asosida asfaltlandi.

Xususan, Uychi tuman yo‘llardan foydalanish unitar korxonasi say- harakatlari va tajribasi bilan tumandagi Ezgulik, Xizirobod, Obod, Cho‘rtuk,  Islomobod, O‘nhayat, Mirzarovot mahallalarining ichki ko‘chalari asfaltlandi.

Yangi asfaltlangan yo‘llardan foydalanayotgan aholi bu ishlardan xursand bo‘lib, silliq yuzada avtomobilni haydash va piyoda yurish ancha qulay bo‘lganini e’tirof etishdi.

Umuman olganda, qaror asosidagi asfalt yotqizish loyihasi nafaqat Namangan, balki respublikaning barcha hududlaridagi ichki yo‘llar infratuzilmasini yaxshilash uchun katta qadamdir va aholi bundan  xavfsiz qatnov qulayligini kutishlari mumkin.

Уйчи тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2023 йил 1-ярмига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда туман прокурори Ахмаджон Тухтасиновнинг умумий жиноятчилик ҳолати, динамикаси, айрим турдаги жиноятларнинг ўсиш сабаблари ҳамда уларнинг олдини олиш юзасидан ахбороти эшитилди.

Шундан сўнг, йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган масъулларнинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг 6 ойлик  натижалари ва йил якунига қадар   амалга ошириладиган ишлар  бўйича   аҳолига ҳисобот берилди.

❇️ Маҳалла ходимлари томонидан  ишсизларни, биринчи навбатда, «Темир», «Аёллар» ва «Ёшлар дафтари»га киритилганларни бўш иш ўринларига жойлаштириш, тадбиркорликни ривожлантириб , аҳоли  даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартириш, ёшларнинг бандлигини  таъминлаш, уларнинг вақтини  мазмунли  ташкил қилиш доимий иш  режаси  эканлиги тушунтириб ўтилди.

Туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари бошчилигидаги йиғма отряд “қизил” тоифага киритилган Жийдакапа маҳалласида бўлди. Маҳаллада 718 та хонадон, 1019 та оилада 3838 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ўрганиш давомида аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлиниб, ҳудуд инфратузилмаси билан боғлиқ ва бошқа мурожаатлар тингланди. Улар томонидан кўтарилган суюлтирилган газ таъминоти, йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ масалалар мутасадди раҳбарлар ва тегишли ташкилотларга етказиш учун зарур чоралар белгиланди.

Савдо объектлари, аҳоли хонадонлари, кўча ва жамоат жойлари, маҳалла аҳолиси ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг умумий ҳамда виктимологик профилактикаси юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Ушбу маҳаллада алоҳида тоифага олинган, профилактик ҳамда пробация ҳисобида турган фуқаролар, нотинч бўлган оилалар билан таянч пунктида профилактик суҳбат ўтказилди.

Подкатегории