Туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари бошчилигидаги йиғма отряд “қизил” тоифага киритилган Жийдакапа маҳалласида бўлди. Маҳаллада 718 та хонадон, 1019 та оилада 3838 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ўрганиш давомида аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлиниб, ҳудуд инфратузилмаси билан боғлиқ ва бошқа мурожаатлар тингланди. Улар томонидан кўтарилган суюлтирилган газ таъминоти, йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ масалалар мутасадди раҳбарлар ва тегишли ташкилотларга етказиш учун зарур чоралар белгиланди.
Савдо объектлари, аҳоли хонадонлари, кўча ва жамоат жойлари, маҳалла аҳолиси ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг умумий ҳамда виктимологик профилактикаси юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Ушбу маҳаллада алоҳида тоифага олинган, профилактик ҳамда пробация ҳисобида турган фуқаролар, нотинч бўлган оилалар билан таянч пунктида профилактик суҳбат ўтказилди.






