Янгиликлар
Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Гумбаз МФЙ аҳолисининг қувончи чексиз. Шу кунларда 900 миллион сўм маблағ эвазига 3 км. масофада тоза ичимлик суви тармоғи тўлиқ янгиланмоқда.
“Келажак мегастрой” МЧЖ томонидан “Боғ кўча” ва “Сарой” кўчаларида амалга оширилаётган ишлар тўлиқ якунланса, 255 та хонадонда тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланади.
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Хизиробод МФЙнинг “Наврўз”, “Тутзор”, “Баҳор” кўчаларида 1815 метр йўлга асфальт бетон қопламаси ётқизилмоқда.
Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари ишни сифатли бажаришмоқда.
Йўллари равон бўлаётганидан аҳоли хурсанд, нуронийлар бу каби ислоҳотлар бардавом бўлишини тилаб, дуолар қилишмоқда.
Эътиборли томони, маҳалладаги сув ва электр масаласидаги муаммолар ҳам ўз ечимини топмоқда.
"ДАЛАДАН ДАСТУРХОНГАЧА"
Арзонлаштирилган ярмаркалар аҳоли фаровонлигига хизмат қилади
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ишчи гуруҳи, Уйчи тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, солиқ инспекцияси ҳамкорлигида марказий бозорда ташкил қилинган арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасида "Даладан дастурхонгача" тамойили асосида аҳолига етказиб берилаётган маҳсулотлар сифати ва нарх-навоси ўрганилди.
Уйчи тумани Гулбоғ МФЙ ҳудудидаги собиқ “Зарбдор” 6-сонли фермерларга ёқилғи тарқатиш шахобчаси ўрнида янги шахобча фаолиятини бошлади.
“Baraka petrolium group”МЧЖнинг мазкур ёқилғи қуйиш шахобчаси бугундан мижозларга хизмат кўрсатади. Шу муносабат билан бугун эрта тонгда мазкур шахобчанинг очилиши маросими бўлди. Унда нуронийлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, шахобча узоқ йиллар халқимизга хизмат қилишини тилаб, дуога қўл очдилар.
Уйчи туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабини жорий йилда 251 нафар йигит-қиз саккизта мутахассислик бўйича тамомлаб, ҳаётга йўлланма олмоқда. Улардан 26 нафари имтиёзли диплом олиш шарафига, 10 нафари муддатидан олдин талаба бўлиш бахтига мушарраф бўлди.
Бугун мактабда диплом топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров, мактаб директори Ҳамидахон Бозорова самимий тилаклар билдиришди.
Комилжон Неъматов, Умиджон Қорабоевлар ижросидаги қўшиқлар рақсларга уланди.






