Бугунги кунда Уйчи туманида 50 та давлат мактабгача таълим ташкилоти,  2 та давлат-хусусий шерикчилик асосида, 264 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти  мавжуд. Уларда 16541 нафар бола тарбияланади. 3-7 ёшли болалар 19021 нафар бўлиб, 86,5 фоизи қамраб олинган.

Тепасарой МФЙда жойлашган  “Baby bork” нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.  Мазкур муассаса юз нафар болажонни ўз бағрига олиш имконига эга.

-Масканимизда тўртта гуруҳ тарбияланувчилари учун барча шарт-шароитлар муҳайё,-дейди муассаса директори  Дилноза Содиқова. – Замонавий, шинам ва қулай имкониятларга эга бўлган машғулот, ётоқхона, ошхона, болалар ўйин майдончаси болалар ихтиёрида. Машғулотлар тўлиқ  рус тилида олиб борилади. Қўшимча инглиз тилини ўргатамиз. Шунингдек, мусиқа, логопед тўгараклари ҳам фаолият олиб боради.

Муассасанинг очлиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров сўзга чиқиб, жамоа фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Наманган вилояти Уйчи туманида 2023 йил 2-чорак Ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича
МАЪЛУМОТ
1-жадвал
Т/р Кўрсаткич номи Сумма (млн.сўм)
1 Йил бошига қолдиқ 2 117,4
2 Фуқаролар ташаббуси жамғармасига ўтказилган маблағлар* 7 013,9
2,1 Шаҳар ва туманлар бюджетнинг 5 фоизи 6 720,9
2,2 Шаҳар ва туманларда йил бошига шаклланган эркин қолдиқ мабдағларидан 30 фоизи 199,0
2,3 Шаҳар ва туманлар 1-2-3-чораклар даромадлар режасини ортириб бажарган маблағларидан 30 фоизи 94,0
2,4 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПҚ-197-сон қарорига асосан (1-мавсум учун) 0,0
2,5 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-409-сон қарорига асосан (2-мавсум учун) 0,0
3 Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар** 9 212,5
3.1. Тадбирларни амалга ошираётган пудратчи ташкилотларга бажарилган ишлар учун тўланган маблағлар 1 543,8
3.2. Тадбирларни молиялаштиришга ажратилган, бироқ пудратчи ташкилотларга тўлаб берилмаган қолдиқ маблағлар 7 668,7
4 Фуқаролар ташаббуси жамғармасидаги қолдиқ маблағлар 9 131,3 9221 89,7
9212,5
-81,2
Туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи: Б.Холмирзаев

МЕҲРГА ТАШНА ҚАЛБЛАР

Меҳр - одамларни ҳар қандай хусумат, гина-кудуратдан, ғаразгўйлик, фитна-адоватдан фориғ қилади. Бу дунёда қанча меҳр ва эзгулик уруғини сочсак, шунча саодатга эришамиз. Мамлакатимизда ҳафтанинг ҳар жума куни “Меҳр ва саховат куни” деб эълон қилингани ҳам бежиз эмас.

Уйчи туманининг Янгиҳаёт маҳалла фуқаролар йиғини қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош  ҳудудда жойлашган. Кўркам қир-адирликлар бағрида истиқомат қилаётган  ижтимоий ҳимояга муҳтож, меҳр-мурувватга ташна хонадон фарзандлари ҳолидан хабар олиш, севинч улашиш мақсадида “Меҳрли қалблар” акцияси уюштирилди.

Туман ҳокимининг ўринбосари А. Собиров, маҳалла ёшлар етакчиси Р.Паттахоновлар ногиронлиги бўлган Мухтасар Бегматова, Дилшода Абдуғаффарова, Зуҳра Эшончечаевалар хонадонларига ташриф буюришди.

Дилдан суҳбат давомида  50-сонли “Парвоз” маданият марказининг “Гуллола" бадиий ҳаваскорлик жамоаси хонандалари ижросида янграган қалбга яқин қўшиқлар рақсларга уланди.

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Хизиробод МФЙнинг “Наврўз”, “Тутзор”, “Баҳор” кўчаларида 1815 метр йўл асфальт қилиниши учувн тайёрланмоқда.

Айни кунларда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 2 та атвогрейдери, 2 та катоги, 5 та самосвали, 1 та эксковатори, 10 нафар ишчиси ёрдамида асос тайёрлаш ишлари бажарилмоқда.

Йўллари равон бўлаётганидан аҳоли хурсанд, нуронийлар бу каби ислоҳотлар бардавом бўлишини тилаб, дуолар қилишмоқда.

Уйчи тумани Беруний МФЙада туман ҳокими ва 4-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида 18 та мурожаат эшитилди. 14 та мурожаат жойида ҳал этилди. 4 таси тегишли тартибда назоратга олинди.

Подкатегории