МЕҲРГА ТАШНА ҚАЛБЛАР
Меҳр - одамларни ҳар қандай хусумат, гина-кудуратдан, ғаразгўйлик, фитна-адоватдан фориғ қилади. Бу дунёда қанча меҳр ва эзгулик уруғини сочсак, шунча саодатга эришамиз. Мамлакатимизда ҳафтанинг ҳар жума куни “Меҳр ва саховат куни” деб эълон қилингани ҳам бежиз эмас.
Уйчи туманининг Янгиҳаёт маҳалла фуқаролар йиғини қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудда жойлашган. Кўркам қир-адирликлар бағрида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, меҳр-мурувватга ташна хонадон фарзандлари ҳолидан хабар олиш, севинч улашиш мақсадида “Меҳрли қалблар” акцияси уюштирилди.
Туман ҳокимининг ўринбосари А. Собиров, маҳалла ёшлар етакчиси Р.Паттахоновлар ногиронлиги бўлган Мухтасар Бегматова, Дилшода Абдуғаффарова, Зуҳра Эшончечаевалар хонадонларига ташриф буюришди.
Дилдан суҳбат давомида 50-сонли “Парвоз” маданият марказининг “Гуллола" бадиий ҳаваскорлик жамоаси хонандалари ижросида янграган қалбга яқин қўшиқлар рақсларга уланди.






