Бугунги кунда Уйчи туманида 50 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 2 та давлат-хусусий шерикчилик асосида, 264 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд. Уларда 16541 нафар бола тарбияланади. 3-7 ёшли болалар 19021 нафар бўлиб, 86,5 фоизи қамраб олинган.
Тепасарой МФЙда жойлашган “Baby bork” нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур муассаса юз нафар болажонни ўз бағрига олиш имконига эга.
-Масканимизда тўртта гуруҳ тарбияланувчилари учун барча шарт-шароитлар муҳайё,-дейди муассаса директори Дилноза Содиқова. – Замонавий, шинам ва қулай имкониятларга эга бўлган машғулот, ётоқхона, ошхона, болалар ўйин майдончаси болалар ихтиёрида. Машғулотлар тўлиқ рус тилида олиб борилади. Қўшимча инглиз тилини ўргатамиз. Шунингдек, мусиқа, логопед тўгараклари ҳам фаолият олиб боради.
Муассасанинг очлиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров сўзга чиқиб, жамоа фаолиятига муваффақиятлар тилади.






