Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Хизиробод МФЙнинг “Наврўз”, “Тутзор”, “Баҳор” кўчаларида 1815 метр йўл асфальт қилиниши учувн тайёрланмоқда.

Айни кунларда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 2 та атвогрейдери, 2 та катоги, 5 та самосвали, 1 та эксковатори, 10 нафар ишчиси ёрдамида асос тайёрлаш ишлари бажарилмоқда.

Йўллари равон бўлаётганидан аҳоли хурсанд, нуронийлар бу каби ислоҳотлар бардавом бўлишини тилаб, дуолар қилишмоқда.