Янгиликлар
Bugun 19-iyun kuni Uychi tumanidagi 1-sonli sport maktabida Uychi tumani sport maktabi hamda Namangan shahar sport maktabi tarbiyalanuvchilari oʻrtasida sport musobaqalari yakuniga yetdi.
Musobaqalar yakuniga koʻra:
Futbol musobaqasi boʻyichaUychi jamoasi 3:2 Namangan jamoasi,
Basketbol musobaqasi boʻyichao‘gʻil bolalar oʻrtasidaUychi jamoasi 30:26 Namangan jamoasi
Qizlar oʻrtasidaUychi jamoasi 26:29 Namangan jamoasi
Voleybol musobaqasi boʻyichaUychi jamoasi 2:0 Namangan jamoasi
Taekvondo WT sport turi boʻyichaUychi 1-sonli sport maktabi 2:5 Namangan shahar sport maktabi
Badiiy gimnastika sport turi boʻyichaUychi jamoasi 3:7 Namangan jamoasi gʻoliblikni qoʻlga kiritdilar
Musobaqa gʻoliblariga tashkilotchilar tomonidan diplom va esdalik sovgʻalari topshirildi.
Namangan viloyati yoshlar siyosati va sport boshqarmasi axborot xizmati
Уйчи тумани маданият марказида бўлиб ўтган йиғилишда тиббиёт соҳасида янги ислоҳотларни жорий этиш, энг қуйи тизимни назорат қилиш, шу жумладан, инсон қадри, инсонларни рози қилиш жараёнида патронажлар фаолияти таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров иштирок этиб, тиббиёт ходимлари беморларни давлатимиз томонидан берилаётган дори-дармонлар билангина эмас, балки ширин сўз билан ҳам даволашлари зарурлигини таъкидлаб ўтди. Янги ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги инсонларни ижтимоий хизматлардан тўғри фойдаланишларида адолатли имкониятлар эшигини очиши эътироф қилинди.
Республикамизнинг ҳар бир туманларида “Нуронийлар маскани” бунёд этилмоқда.Бугун "Нуроний"жамғармаси вилоят бўлими раиси, Сенатор И.Нажмиддинов Уйчи туманида бўлиб, айни шу масала бўйича таклифларни ўрганди.
Туман ҳокими Ш.Мусаев, туман ҳокимининг маслаҳатчиси, “Нуроний” жамғармасининг туман бўлими раиси Т.Исматиллаев ҳамроҳлигида бўлиб ўтган мулоқотда туман ҳокимлиги ошхонаси ёнидаги биноларга қўшимча бино қуриш билан дам олиш, спорт билан шуғулланиш жойи, нуронийлар учун кутубхона ҳам ташкил этиш режалаштирилаётганлигини айтишди.
Тадбирда Наманган муҳандислик-қурилиш институти маркетинг ва талабaлар амалиёти бўлими бошлиғи Отабек Жалолов ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Улар битирувчиларга келгуси ўқиш ва ишларида муваффақиятлар тилади.
Тадбир давомида битирувчиларга мутахассислик дипломлари топширилди. Йил давомида фаол ишлаган устозларга эса фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
"Кушербаевга мурожаат" канали орқали ёритилган "Ғўзалар сувсизликдан қуриб бораяпти - Уйчи" мурожаати бўйича
Ушбу мурожаат жойига бориб ўрганилди. "Қумтўғон" каналидан тумандаги бешта ММТП ҳудудидаги етмишта фермер хўжалигининг 3000 гектар ер майдони суғорилади. Айни кунларда ғўза парваришида "Зарбдор 40 кунлик" эълон қилинган бўлиб, Уйчи ирригация бўлими томонидан сув етказиб берилиши туну кун назоратга олинган. Хусусан, "Уйчи миришкор қаноти" ҳудудидаги фермерлар ҳам айни шу канал сувидан фойдаланади. Барча фермер хўжаликларига сув етказиб берилиши навбатма навбат йўлга қўйилган. Масъулиятни ҳис қилган фермерлар туни билан назоратни кучайтириб, экинларини суғоришмоқда. Туман ҳокими (https://t.me/shmusayev/11144?single) "Қумтўғон" каналини шахсан назоратига олиб, тунда мутахассислар билан ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Мурожаатдан сўнг, туман ҳокими ҳамда мутахассислар "Қумтўғон" каналида бўлиб, сув тақсимотини кўздан кечирдилар ва назорат кучайтирилди.
Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.






