Республикамизнинг ҳар бир туманларида “Нуронийлар маскани” бунёд этилмоқда.Бугун "Нуроний"жамғармаси вилоят бўлими раиси, Сенатор И.Нажмиддинов Уйчи туманида бўлиб, айни шу масала бўйича таклифларни ўрганди.

Туман ҳокими Ш.Мусаев, туман ҳокимининг маслаҳатчиси, “Нуроний” жамғармасининг туман бўлими раиси Т.Исматиллаев ҳамроҳлигида бўлиб ўтган мулоқотда туман ҳокимлиги ошхонаси ёнидаги биноларга қўшимча бино қуриш билан дам олиш, спорт билан шуғулланиш жойи, нуронийлар учун кутубхона ҳам ташкил этиш режалаштирилаётганлигини айтишди.