Уйчи тумани маданият марказида бўлиб ўтган йиғилишда тиббиёт соҳасида янги ислоҳотларни жорий этиш, энг қуйи тизимни назорат қилиш, шу жумладан, инсон қадри, инсонларни рози қилиш жараёнида патронажлар фаолияти таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров иштирок этиб, тиббиёт ходимлари беморларни давлатимиз томонидан берилаётган дори-дармонлар билангина эмас, балки ширин сўз билан ҳам даволашлари зарурлигини таъкидлаб ўтди. Янги ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги инсонларни ижтимоий хизматлардан тўғри фойдаланишларида адолатли имкониятлар эшигини очиши эътироф қилинди.






