Уйчи туманидаги "Хизробод" тантаналар  мажмуасида "Кексаларга ҳурмат-эҳтиром" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, туман ҳокимининг  маслаҳатчиси, "Нуроний"  жамғармаси туман бўлими раиси Тоҳиржон  Исматиллаев, меҳнат фахрийси Турсунбой Худойбердиев самимий тилаклар билдиришди.

Наманган вилояти бош имом хатиби Абдулҳай Турсунов юртимизга тинчлик, деҳқончиликларга барака, дастурхонларга тўкинлик тилаб, дуолар қилдилар.

Тадбир "Уч авлод учрашуви"га уланиб кетди. Хушовоз хонанда  Орифжон Эргашев, туман маданият ва туризм бўлими санъаткорлари ижросидаги қўшиқлар рақсларга уланди.

Шукроналик руҳида ўтган ушбу тадбирни ташкил этилишида тадбиркор Авазбек Абдуллаев жонбозлик кўрсатди.

Кўп йиллар туманимиз қишлоқ хўжалиги ривожига ҳисса қўшган, собиқ  “Соҳибкор” ширкат хўжалиги бошқаруви раиси бўлиб фаолият кўрсатган Валижон Урунов ҳақида гап кетганда, ташкилотчи ва ташаббускор раҳбар кўз олдимизда намоён бўлади. У бошлаган хайрли ишларни бугун фарзанди Бахтиёр Урунов давом эттирмоқда.

Бахтиёр турмуш ўртоғи  Моҳирахон билан оилада фарзанд таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратади. Бу йил ўғли Абдували  36-мактабнинг 11-синфини тамомлади. Тинмай ўқиб, излангани, кўплаб китоблар мутолаа қилгани боис унинг орзулари ушалмоқда.  Англиянинг Брунел университетига ўқишга қабул қилингани ҳақидаги хушхабар оиласи, мактаб жамоаси ва устозларини беҳад қувонтирди.

Уйчи тумани 23-мактаб қошидаги “Наманган қалқон махсус гуруҳ” нодавлат таълим муассасасига янги ўқув йили учун  ўқувчилар қабули давом этмоқда.

Бугун 1-11-синфлар учун 60,100 метрга, 1 км.га югуриш, турникда тортилиш, тарих фанидан оғзаки, она тили ва адабиёт, инглиз тилидан тест  синовлари бўлиб ўтди. Ҳозирда 124 нафар талабгордан 81 нафари ўқишга қабул қилинди.

Уйчи туманидаги "Умид ниҳоллари" болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳи соя-салқин ва энг сўлим масканлардан. Бу ернинг табиати ва ҳавоси ҳам ўзгача.

Анча йиллардан бери таъмирга муҳтож бўлиб қолган оромгоҳ яқин орада ўзгача қиёфага кириши шубҳасиз. Бу ерда "Келажак мега строй" МЧЖ томонидан  мукаммал қайта қуриш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Тўртта ётоқхона таъмирланади,  амфиатр, 300 ўринли ошхона, баскетбол, волейбол, футбол, жисмоний машқлар майдончаси (воркаут), 25х12,5 ҳажмдаги бассейн қурилади. Айни вақтда бу ерда демонтаж ишлари якунланди. Тез кунларда қурилиш ишлари ҳам бошланади.

Уйчи туманида “фуқаробай”, “хонадонбай” тизими асосида “Профилактика куни” профилактик тадбирлари ўтказилиб, уйма-уй юриб, аҳолини содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисалар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш юзасидан ҳуқуқий-тарғибот ишлари олиб борилди.

Маҳаллада ижтимоий-иқтисодий оғир аҳволга тушиб қолган аёллар, ғайриижтимоий хулқ-атворли ёшларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатишга, шунингдек уларга жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширилди.

Подкатегории