Уйчи туманидаги "Хизробод" тантаналар мажмуасида "Кексаларга ҳурмат-эҳтиром" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, туман ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаев, меҳнат фахрийси Турсунбой Худойбердиев самимий тилаклар билдиришди.
Наманган вилояти бош имом хатиби Абдулҳай Турсунов юртимизга тинчлик, деҳқончиликларга барака, дастурхонларга тўкинлик тилаб, дуолар қилдилар.
Тадбир "Уч авлод учрашуви"га уланиб кетди. Хушовоз хонанда Орифжон Эргашев, туман маданият ва туризм бўлими санъаткорлари ижросидаги қўшиқлар рақсларга уланди.
Шукроналик руҳида ўтган ушбу тадбирни ташкил этилишида тадбиркор Авазбек Абдуллаев жонбозлик кўрсатди.






