Кўп йиллар туманимиз қишлоқ хўжалиги ривожига ҳисса қўшган, собиқ “Соҳибкор” ширкат хўжалиги бошқаруви раиси бўлиб фаолият кўрсатган Валижон Урунов ҳақида гап кетганда, ташкилотчи ва ташаббускор раҳбар кўз олдимизда намоён бўлади. У бошлаган хайрли ишларни бугун фарзанди Бахтиёр Урунов давом эттирмоқда.
Бахтиёр турмуш ўртоғи Моҳирахон билан оилада фарзанд таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратади. Бу йил ўғли Абдували 36-мактабнинг 11-синфини тамомлади. Тинмай ўқиб, излангани, кўплаб китоблар мутолаа қилгани боис унинг орзулари ушалмоқда. Англиянинг Брунел университетига ўқишга қабул қилингани ҳақидаги хушхабар оиласи, мактаб жамоаси ва устозларини беҳад қувонтирди.






