Уйчи туманидаги "Умид ниҳоллари" болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳи соя-салқин ва энг сўлим масканлардан. Бу ернинг табиати ва ҳавоси ҳам ўзгача.

Анча йиллардан бери таъмирга муҳтож бўлиб қолган оромгоҳ яқин орада ўзгача қиёфага кириши шубҳасиз. Бу ерда "Келажак мега строй" МЧЖ томонидан  мукаммал қайта қуриш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Тўртта ётоқхона таъмирланади,  амфиатр, 300 ўринли ошхона, баскетбол, волейбол, футбол, жисмоний машқлар майдончаси (воркаут), 25х12,5 ҳажмдаги бассейн қурилади. Айни вақтда бу ерда демонтаж ишлари якунланди. Тез кунларда қурилиш ишлари ҳам бошланади.