Туман ИИБ бошлиғи бошчилигидаги йиғма отряд “қизил” тоифага киритилган Кесканёр маҳалласида бўлди. Маҳаллада 663 та хонадон, 826 та оилада 3165 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ўрганиш давомида аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлинди. Ҳудуд инфратузилмаси билан боғлиқ ва бошқа мурожаатлар тингланди. Улар томонидан йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ масалалар мутасадди раҳбарлар ва тегишли ташкилотларга етказиш учун зарур чоралар белгиланди.

Савдо объектлари, аҳоли хонадонлари, кўча ва жамоат жойлари, маҳалла аҳолиси ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг умумий ҳамда виктимологик профилактикаси юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, визитка тарқатилди. Ушбу маҳаллада алоҳида тоифага олинган, низоли ва нотинч бўлган оилалар билан таянч пунктида профилактик суҳбат ўтказилди.

Уйчи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларидаги тиббий бригадалар фаолияти самарадорлигини тўғри ва намунали ташкил этишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда бирлашмага қарашли барча КТМП, ОП, ОШП мудирлари, бош ва катта ҳамширалар, намунали тиббий бригада аъзолари иштирок этдилар.

Семинарни бирлашма координатори А.Дадаханов очди. Бирлашма бошлиғи Ф.Дедабоев аҳолини профилактик кўрик ва скринингдан ўтказиш, аниқланган касалликларни диспансер назоратига олиш ва соғломлаштириш ишларини олиб бориш бўйича тавсиялар берди. Шундан сўнг вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази гематологи Ж.Ҳошимов, шу муассаса врач лаборанти Ж.Жўрахановларнинг “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш, онкогематологик касалликларнинг олдини олиш учун скринингдан ўтказиш, ташхислаш ва соғломлаштириш”, Ахси ОШП оила шифокори У.Абдужалилованинг “Тиббий бригадалар аҳолиси ўртасида олиб бориладиган профилактик кўриклар ва скрининг дастурларини режалаштириш ва бажарилишини таъминлаш”, туман КТМП акушер-гинекологи Н.Шерматованинг "Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонининг олдини олиш бўйича скрининг дастурларини амалга ошириш” мавзуларидаги маърузалари тингланди.

Уйчи туманида аҳолининг иш билан банд бўлмаган қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг оиласи даромадини кўпайтириш бўйича ўтган йилнинг ўзида 150 нафар фуқарога тикув машиналари, печ, кичик инкубаторий, компьютер берилган эди.

Жорий йилда ҳам бу анъана давом эттирилиб, ҳоким ёрдамчилари томонидан ўтказилган хатловда аниқланган, ўзини ўзи банд қилиш истагидаги эҳтиёжманд  20 нафар "Аёллар дафтари"даги хотин-қизга  замонавий тикув машиналари топширилди.

  Уйчи туман маҳаллий бюджети 2023 йил 1 июл холатига
  харажатларининг ижроси юзасидан 
  М А Ъ Л У М О Т
          млн.сўм
Кўрсаткичлар номи Отделение по Уйчинскому району
Аниқланган режа Бажари-ши Фарқи
(+/-) %
   Харажатлар - жами 177 782 926 163 204 743 -14 578 182 91,8%
1. Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга харажатлар - жами 139 691 914 132 838 629 -6 853 285 95,1%
  шу жумладан:        
1.1 Маориф 31 162 963 27 353 497 -3 809 466 87,8%
   - мактабгача таълим 24 024 860 21 590 567 -2 434 292 89,9%
   - умумий таълим 7 138 103 5 762 930 -1 375 174 80,7%
   - кадрлар тайёрлаш     0 0,0%
1.2 Соғлиқни сақлаш жами 52 679 440 49 772 121 -2 907 319 94,5%
  Соғлиқни сақлаш 52 679 440 49 772 121 -2 907 319 94,5%
  Тиббий-ижтимоий хизматлар учун харажатлар     0 0,0%
1.3 Маданият ва спорт, оммавий ахборот воситалари 6 262 170 6 169 855 -92 315 98,5%
   - маданият ва оммавий ахборот воситалари 1 269 983 1 237 169 -32 814 97,4%
   - спорт 4 992 187 4 932 686 -59 501 98,8%
1.4 Фан 0 0 0 0,0%
1.5 Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар ва компенсациялар 49 463 047 49 453 064 -9 983 100,0%
1.9 Фуқароларга етказилган зарарни коплаш     0 0,0%
1.10 Ижтимоий кўникма марказлари 124294 90092,08 -34 202 72,5%
2. Иқтисодиётга харажатлар 8 077 185 7 587 873 -489 312 93,9%
  шу жумладан:        
2.1 Фермерлар хўжаликлари бухгалтерия марказлари 309492 308944,4 -548 99,8%
2.2 Ўсимликлар карантини инспекциялари харажатлари     0 0,0%
2.3 Ободонлаштириш 5 549 808 5 205 358 -344 450 93,8%
2.10 Сув хўжалиги вазирлиги ташкилотлари 1 264 656 1 252 091 -12 565 99,0%
2.16 Ветеринария қўмитаси 953 229 821 479 -131 750 86,2%
3. Марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштиришга харажатлар     0 0,0%
4. Давлат бошқарув идоралари 11 936 552 11 709 963 -226 588 98,1%
5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш 2 431 936 2 403 598 -28 338 98,8%
6. Заҳира жамғармаси 1340730 1127798,94 -212 931 84,1%
7. Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағлари 13640822 6919911 -6 720 911 50,7%
8. Бошқа харажатлар 663 787 616 970 -46 817 92,9%
  шу жумладан:     0 0,0%
8.4 Бюджетдан ташкари бошка жамғармаларга бериладиган маблаглар  241120 241120 0 100,0%
8.5 Ёшлар дафтарига киритилган ёшларни ижтимоий куллаб-кувватлаш харажатлари 99000 99000 0 100,0%
8.6 Аёллар дафтарига киритилган аёлларни ижтимоий куллаб-кувватлаш харажатлари 99000 99000 0 100,0%
8.7 Адвокатлар хизмати 17850 17850 0 100,0%
8.8 ПК 299 ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТНИНГ БОШКА ТАДБИРЛАРИ 36 800 0 -36 800 0,0%
8.9 Макбуллаштириш 10 017 0 -10 017 0,0%
8.10 Обод кишлок ва Обод маҳалла жамгармасига ажратиладиган маблаглар 160000 160000 0 100,0%
8.11 Ёшлар агентлиги Уйчи бўлими     0 0,0%
9 УЗАРО ХИСОБ-КИТОБЛАР БУЙИЧА ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАХАР БЮДЖЕТИГА БЕРИЛАДИГАН МАБЛАГЛАР 8836056,4 2780    
10 ЖАМИ ХАРАЖАТЛАР 186 618 982 163 207 523    
10.1 ДАРОМАДНИНГ ХАРАЖАТДАН ОШГАН КИСМИ 0 137365,73 137 366 0,0%
10.2 БЮДЖЕТЛАРНИНГ ЙИЛ БОШИГА ЭРКИН КОЛДИГИ -137365,73 -137365,73 0 100,0%
10.3 ЙИЛ БОШИГА АЙЛАНМА КАССА МАБЛАГЛАРИ 839999 29924,87 -810 074 3,6%
  Б  А  Л  А  Н  С 187 321 615 163 237 448 -24 084 167 87,1%

Бугун Уйчи тумани марказидаги сўлим "Шаршара" масканида шу техникумда фаолият олиб бориб, айни вақтда кексалик гаштини сураётган биринчи ўқитувчи бўлиб ишлаган Сотиболди Боймирзаев, фахрий устозлар  Турсунпўлат Юсупов, Усмонхон Юсупов, Абдуғаффор Исмоилов, Жамолиддин Комилов, Аҳмаджон Раҳматов, Мамасидиқ Аҳмаджонов, Абдимуталли Нажмиддиновлар давранинг тўридан жой олдилар.

Уйчи туман ҳокимининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев файзли ва чеҳраларидан нур ёғилиб турган отахонларга узоқ умр тилади ва маънавият, маърифатни юксалтиришда, ёшлар таълим-тарбиясида ҳамкорликка чорлади. Нуронийлар кенгашига ташаббускор ва фидойи устоз Аҳмаджон Раҳматов қабул қилинди.

Подкатегории