Бугун Уйчи тумани марказидаги сўлим "Шаршара" масканида шу техникумда фаолият олиб бориб, айни вақтда кексалик гаштини сураётган биринчи ўқитувчи бўлиб ишлаган Сотиболди Боймирзаев, фахрий устозлар  Турсунпўлат Юсупов, Усмонхон Юсупов, Абдуғаффор Исмоилов, Жамолиддин Комилов, Аҳмаджон Раҳматов, Мамасидиқ Аҳмаджонов, Абдимуталли Нажмиддиновлар давранинг тўридан жой олдилар.

Уйчи туман ҳокимининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев файзли ва чеҳраларидан нур ёғилиб турган отахонларга узоқ умр тилади ва маънавият, маърифатни юксалтиришда, ёшлар таълим-тарбиясида ҳамкорликка чорлади. Нуронийлар кенгашига ташаббускор ва фидойи устоз Аҳмаджон Раҳматов қабул қилинди.