Уйчи туманида аҳолининг иш билан банд бўлмаган қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг оиласи даромадини кўпайтириш бўйича ўтган йилнинг ўзида 150 нафар фуқарога тикув машиналари, печ, кичик инкубаторий, компьютер берилган эди.

Жорий йилда ҳам бу анъана давом эттирилиб, ҳоким ёрдамчилари томонидан ўтказилган хатловда аниқланган, ўзини ўзи банд қилиш истагидаги эҳтиёжманд  20 нафар "Аёллар дафтари"даги хотин-қизга  замонавий тикув машиналари топширилди.