Мазкур мактабда нафақат Уйчи, республикамизнинг барча вилоятларидан ҳарбий бўлишни орзу қилган ўқувчилар ўқишмоқда.

Байрам тантанасида туман ҳокимининг ўринбосари А. Собиров, мудофаа фахрийси Н. Бойматов, 23-мактаб директори Р. Отажонов, мактаб директори С. Эгамова самимий тилаклар билдиришди.

Ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги театрлаштирилган кўринишлар барчага манзур бўлди.

Тадбир якунида устоз, мураббийлар, курсантлар муносиб рағбатлантирилди.

Уйчи туманидаги 46 та умумтаълим мактаби ҳамда битта ихтисослашган мактабда янги ўқув йилининг бошланишига бағишланган тантаналар  бўлиб ўтди.

22-ИДУМда бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев қатнашди ва барчани байрам билан самимий табриклади. Мактабга илк бор қадам қўйган 120  нафар биринчи синф ўқувчисига Президент совғаси топширилди. Шундан сўнг туман ҳокими  11-синфда илк мустақиллик дарсини ўтиб берди.

Туманда бўлиб ўтган тантанали тадбирларда таълим соҳасида ютуқларга эришган 128 нафар педагог, олимпиада ва турли спорт мусобақалари ғолиби бўлган 96 нафар ўқувчига “Ташаккурнома”, эсдалик совғалари топширилди.

Маълумот учун, жорий йилда тумандаги мавжуд 46 та умумтаълим мактабининг 1-синфига 4550 нафар ўқувчи қадам қўйди. Барча таълим муассасаларида Мустақиллик дарс машғулотлари 1-4-синфларда “Янги Ўзбекистон - Ватаним маним!”, 5-11-синфларда “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун” мавзуларида ўтди.

Ғофуржон Ҳотамов раҳбарлигидаги “Девдас ороли” фермер хўжалиги миришкорлари 47,5 гектар майдонда ғалла етиштириб, 80 центнердан ошириб ҳосил олдилар. 31,8 гектар майдондаги пахтадан ҳам мўл ҳосил олиш ниятидалар.

Одилжон Шермирзаев раҳбарлигидаги “Одил оқ олтин файз” фермер хўжалиги азаматлари  33,5 гектар майдонда пахта етиштиришмоқда. Бу йил жамоа лафзи ҳалоллари 35 гектар майдондаги буғдойдан юқори ҳосил олишди. Аъзоларга 25 тонна буғдой тарқатилди. Ҳозирга қадар 20 гектар пахта майдонида дефолиация якунланди.

“Муниса зиё нур” фермер хўжалиги (раҳбари Мухторжон Валиев) азаматлари 10 гектар майдондаги ғўзани агротехника қоидалари асосида парваришлаб, дефолиация тадбирларини намунали ўтказиш ҳаракатидалар.

Нуронийлар мазкур фермер хўжаликлари далаларида бўлиб, ҳосилга барака тиладилар.

Абдулбоқи ШОҒЛАРОВ,нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзоси.

Юртимиз бўйлаб Мустақиллик байрами шукуҳи кезиб юрибди. Байрамга тайёргарлик ишлари авжида.

Айни кунларда “Уйчи деҳқон бозори”  ҳудуди кун сайин чирой очиб, янги бинолар қад ростламоқда, йўллар равон бўлиб, сотувчи-ю харидорларга қулайликлар яратилмоқда.

Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Султанов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, туман ҳокими Ш. Мусаев "Деҳқон бозори" ва буюм бозорида бўлиб, қурилиш жараёнлари, яратилган шарт-шароитлар, фавқулодда ҳолатларга тайёргарлик ҳолатини ўрганишди ва зарур тавсияларни беришди.

Уйчи туманидаги 6-сонли терговга қадар ҳибсга олиш хонасида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, туман ҳокимлиги дин ишлари бўйича бош мутахассиси Ж.Қосимов, ҳибсхона бошлиғи, подполковник Б.Авазов, Ахси жоме масжиди имоми О.Абдулматов, Ахси МФЙ нуронийси Б.Эсоновлар қатнашдилар.

Муассасада байрам дастурхони безатилиб, Жийдакапа маданият маркази ходимлари томонидан маданий хизмат кўрсатилди. Хонанда Ш.Тоштанов ижросида қўшиқлар янгради.

Меҳмонлар томонидан эзгу мақсадли инсон орзу-умидини амалга ошириши учун энг катта таянч тинчлик ва осойишталик эканлиги тўғрисида гапирилиб, юртимизда яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш, соғлом ҳаёт кечириш, шукроналик ҳисси билан яшаш лозимлиги таъкидланди. Якунда муассаса учун янги китоблар совға қилинди.

Подкатегории