Уйчи туманидаги 46 та умумтаълим мактаби ҳамда битта ихтисослашган мактабда янги ўқув йилининг бошланишига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди.
22-ИДУМда бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев қатнашди ва барчани байрам билан самимий табриклади. Мактабга илк бор қадам қўйган 120 нафар биринчи синф ўқувчисига Президент совғаси топширилди. Шундан сўнг туман ҳокими 11-синфда илк мустақиллик дарсини ўтиб берди.
Туманда бўлиб ўтган тантанали тадбирларда таълим соҳасида ютуқларга эришган 128 нафар педагог, олимпиада ва турли спорт мусобақалари ғолиби бўлган 96 нафар ўқувчига “Ташаккурнома”, эсдалик совғалари топширилди.
Маълумот учун, жорий йилда тумандаги мавжуд 46 та умумтаълим мактабининг 1-синфига 4550 нафар ўқувчи қадам қўйди. Барча таълим муассасаларида Мустақиллик дарс машғулотлари 1-4-синфларда “Янги Ўзбекистон - Ватаним маним!”, 5-11-синфларда “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун” мавзуларида ўтди.






