Юртимиз бўйлаб Мустақиллик байрами шукуҳи кезиб юрибди. Байрамга тайёргарлик ишлари авжида.
Айни кунларда “Уйчи деҳқон бозори” ҳудуди кун сайин чирой очиб, янги бинолар қад ростламоқда, йўллар равон бўлиб, сотувчи-ю харидорларга қулайликлар яратилмоқда.
Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Султанов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, туман ҳокими Ш. Мусаев "Деҳқон бозори" ва буюм бозорида бўлиб, қурилиш жараёнлари, яратилган шарт-шароитлар, фавқулодда ҳолатларга тайёргарлик ҳолатини ўрганишди ва зарур тавсияларни беришди.






