🇺🇿 Yoshlar ishlari agentligining o'ziga xos loyhasi sifatida o'z ishini boshlagan "Qizlar ovozi" klubi hududlarda faoliyatini yo'lga qo'yish uchun davomli ishlar olib bormoqda.

✅ Mahalladan respublikagacha qizlarni qamrab olishni oldiga maqsad qilgan klub o'zning rejalariga binoan endilikda mahallalar qizlari davrasida o'zining xayrli ishlarini ilgari surmoqda.

📌 Uychi tumanida joylashgan Jiydakapa  mahallasida bo'lib o'tgan saylov ham mana shunday ilg'or maqsadlar ijrosi bo'ldi.

🔆 Ushbu saylovda Uychi tuman "Qizlar ovozi"ning yangi klubi faoliyati yo'lga qo'yildi. Hamda mahalla koordinatorlari tayinlandi.

Уйчи туман маҳаллий бюджети
даромадларининг 2023 йил 1 июл холатига ижроси тўғрисида 
М А Ъ Л У М О Т
млн.сўм
  Даромадлар номи Код даход Аниқлан-ган  режа Бажари-лиши  Фарқи
(+, -) %%
  А 0 1 2 3 4
1 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи   0 0 0 0,0%
2 Норезидентлар томонидан тўланадиган фойда солиғи   0 0 0 0,0%
3 Айланмадан солиқ 3112500 4 725 000 4 036 206 -688 794 85,4%
4 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 3111100 11 604 552 14 636 761 3 032 209 126,1%
5 Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи 3111400 534 000 546 639 12 639 102,4%
6  - дизел ёқилғиси   11 528 000 5 146 468 -6 381 532 44,6%
7 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 3136100 1 121 438 2 427 323 1 305 885 216,4%
8 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 3131100 2 323 000 2 444 963 121 963 105,3%
9 Юридик шахсларнинг ер солиғи 3131200 2 211 507 3 668 286 1 456 779 165,9%
10 Жисмоний шахсларнинг ер солиғи 3131204 3 542 000 4 173 323 631 323 117,8%
11 Ягона ер солиғи   0 0 0 0,0%
12 Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари) 3146106 739 000 452 434 -286 566 61,2%
13 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 3145204 775 547 1 231 893 456 346 158,8%
14 Жарималар   1 558 500 1 598 263 39 763 102,6%
15 Маҳаллий йиғимлар 3422200 2 605 800 3 506 105 900 305 134,6%
16 Бошқа тушумлар 3421104 237 000 603 765 366 765 254,8%
  Даромадлар жами   43 505 344 44 472 429 967 085 102,2%
1 Тиббиет сохаси учун вилоятлар ва Тошкент шахар бюджетларидан олинган максадли ижтимоий трансфертлар       0 0,0%
2 Коракалпогистон Республикаси,Тошкент ш. ва вилоятлар бюджетидан олинган тартибга солувчи трансфертлар   120 706 963 110 634 627 -10 072 336 91,7%
3 Айланма касса маблагларининг вактинчалик жалб килинган ёки сакланмаган кисми   0 810 074 0 0,0%
4 Вилоятлар ва Тошкент шахар бюджетларидан узаро хисоб-китоблар асосида олинган маблаглар   21 608 555 6 349 962 0 29,4%
5 Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар бюджетидан туман ва шахарлар бюджетига бериладиган даромадлар   0 138 557 0 0,0%
6 Коракалпогистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шахар бюджетининг эркин колдик маблаглари хисобидан олинган маблаглар   0 141 120 0 0,0%
  ДАРОМАДЛАР ЖАМИ   142 315 518 118 074 340 -24 241 178 83,0%
  Молия йили бошига махаллий бюджетларнинг асосий газначилик хисобваракларидаги колдиклар хисобидан маблаглар йуналтириш   798 120 798 120 0 100,0%
  ДАРОМАДЛАРНИНГ ҲАММАСИ   186 618 982 163 344 889 -23 274 093 87,5%
  Харажатларни коплаш учун ажратилган маблагдан ташкари, бюджетларнинг йил бошига колган маблаг колдиклари   702 633 -107 441 -810 074 -15,3%
  БАЛАНС     187 321 615 163 237 448 -24 084 167 87,1%

Ҳукумат қарори (376–сон, 14.08.2023 й.) билан Давлат олий таълим муассасаларининг талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

✅ Қарорга кўра:

🔹 давлат ОТМ талабалар турар жойига жойлашиш фақат давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади.

Бунда талабаларга навбатни онлайн кузатиш ва тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади.

🔹 талабалар билан тузиладиган турар жой ижара шартномалари давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face-ID) технологияси орқали онлайн ҳисобга қўйилади.

🗓 2023/2024 ўқув йилида:

▫️ 1-курс талабалари учун давлат ОТМ талабалар турар жойига жойлашиш давлат хизмати марказлари ва my.gov.uz орқали бепул электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади.

Аризалар 20 августдан қабул қилинади. ▫️2-курс ва ундан юқори курс талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш анъанавий тарзда амалга оширилади.

Бунда ётоқхонага жойлашиш учун ариза ОТМ талабалар турар жойларига жойлаштириш комиссиясига 2023 йил 25 августгача топширилади.

➡️ 2024/2025 ўқув йилидан барча курс талабалари учун давлат ОТМ ётоқхонасига жойлашиш онлайн амалга оширилади.

Бунда талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш ҳар йили 1 августдан бошланиб, ўқув йили якунигача давом этади.

⚠️ Регламентга мувофиқ, айрим тоифадаги талабалар (https://telegra.ph/%D2%9Aujidagi-toifadagi-talabalar-yoto%D2%9Bhonaga-ustuvorlik-asosida-%D2%9Babul-%D2%9Bilinadi-08-15) ётоқхонага устуворлик асосида қабул қилинади.

✍️ Шунга кўра, талабалар турар жойига жойлашиш учун йўлланма дастлаб имтиёзли рўйхат, сўнг умумий рўйхатдаги навбат бўйича автоматик шакллантирилади.

Дилбархон Мирзаева,Уйчи туман ДХМ бош мутахассиси

Туман ҳокими Ш.Мусаев Хитой Халқ Республикасининг “CNOOD ASIA LIMITED” компанияси бошқарувчиси Деннис Чи ҳамда ушбу компания менежери Леи Гуангделарни қабул қилди.

Меҳмонлар Наманганда  кўплаб Хитой инвесторлари ўз фаолиятларини яхши олиб бораётганини таъкидлаб, яна бир қатор истиқболли лойиҳалар мавжудлиги, улардан, хусусан, қурилиш, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида  амалга ошириш истагида эканликларини, бунинг учун ҳамма имкониятлар етарли эканига гувоҳ бўлишганини маълум қилишди.

Бу каби ташрифлар келгусида хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик алоқаларимиз мустаҳкамланиб, туманнинг инвестицион салоҳиятини янада юксалишига олиб келиши, шубҳасиз.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат гранти танловининг “Оилавий ажримлар, ноқонуний никоҳларнинг олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашга кўмаклашиш” йўналиши бўйича тадбир ташкил этилди. У Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг “Мустаҳкам оила-барқарор жамият асоси” лойиҳаси доирасида тумандаги ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган “Ажрим-ечим эмас” мавзусида бўлди.

Туман оила ва хотин-қизлар бўлими, туман "Нуроний" жамғармаси, туман ҳокимлиги ахборот хизмати, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, "Худойберди эшон" жоме масжиди билан ҳамкорликдаги мазкур тадбирга ҳудуддаги нуронийлар, маҳалла фаоллари, диний идора вакиллари, оқила аёллар ҳаракати аъзолари, хотин-қизлар фаоллари, таълим-тарбия фидойилари, таниқли ижодкорлар ҳамда нотинч оила аъзолари кенг жалб этилди.

Тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ва лойиҳа раҳбари Э.Юнусова очди. Дастлаб Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романида кўрсатилган ўзбек оиласи маънавияти: ёшлар тарбияси ва муомала маданияти мавзусидаги видеоролик намойиш этилди.

Шундан сўнг дастур бўйича туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева–“Ажрим-ечим эмас”, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун”, Қизилровот масжиди имом ҳатиби Б.Раҳимов “Оила мустаҳкам бўлишининг асосий шартлари” мавзусида маърузалар қилишди.

Таниқли ижодкорлар А.Аҳмаджонов, А.Шерматов, К.Расулова, М.Қирғизовалар томонидан ажримларнинг нафақат бир оила, балки бутун жамиятга бўлган салбий таъсири ҳақида гапиришиб, нотинч оила вакилларига турли услубий қўлланмалар тарқатишди.

Подкатегории