Туман ҳокими Ш.Мусаев Хитой Халқ Республикасининг “CNOOD ASIA LIMITED” компанияси бошқарувчиси Деннис Чи ҳамда ушбу компания менежери Леи Гуангделарни қабул қилди.
Меҳмонлар Наманганда кўплаб Хитой инвесторлари ўз фаолиятларини яхши олиб бораётганини таъкидлаб, яна бир қатор истиқболли лойиҳалар мавжудлиги, улардан, хусусан, қурилиш, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида амалга ошириш истагида эканликларини, бунинг учун ҳамма имкониятлар етарли эканига гувоҳ бўлишганини маълум қилишди.
Бу каби ташрифлар келгусида хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик алоқаларимиз мустаҳкамланиб, туманнинг инвестицион салоҳиятини янада юксалишига олиб келиши, шубҳасиз.






