Янгиликлар
Меҳнат кодексида (https://lex.uz/docs/6257288#6260238)ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида меҳнат шартномасини муайян муддатга тузиш чеклаган бўлиб, қуйидаги ҳолатларда бунга йўл қўйилади:
-иш жойи ўзида сақланиб қоладиган, лекин ўзи ишда бўлмайдиган (ўқишга кетган, “декрет”га чиққан) ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақти учун;-вақтинчалик (икки ойгача) ишларни бажариш учун;-табиий шароитлар туфайли мавсумий ишларни бажариш учун;-иш берувчининг одатдаги фаолияти доирасидан ташқарига чиқадиган ишлар (реконструкция қилиш, монтаж қилиш, созлаш) учун;-ишлаб чиқариш ҳажмини олдиндан маълум бўлган вақтинчалик кенгайтириш билан боғлиқ ишларни бажариш учун;-маълум муддатга ташкил этилган ташкилотларга ишга кираётган шахслар билан;-ишнинг тамомланиши аниқ сана билан белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда муддатли хусусиятга эга бўлган ишлар учун;-ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси билан бевосита боғлиқ бўлган ишларни бажариш, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ёки стажировкани ўташ учун;-вақтинчалик хусусиятга эга ишларга ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган шахслар билан;-муқобил хизматни ўташ учун юборилган фуқаролар билан;-чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан тузилади.Отабек Отахонов,
Уйчи туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси
Уйчи туман ММТБга қарашли 9-мактабда "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори остида туман миқёсида семинар ташкиллаштирилди.
Унда тумандаги барча мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг раҳбарлари иштирок этдилар.
Семинарнинг асосий мақсади - мактабни янги ўқув йилига тайёрлаш. Шу сабабдан мактабда барча синф ўқувчилари учун ўқув хоналарига ўқув дарсликлари мактаб кутубхоначиси М.Ҳайдарова, синф раҳбарлари билан биргаликда тайёр ҳолатга келтирилди.
Семинарга ташриф буюрган устозларни туман ММТБ мудири М. Мўминов Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги ҳамда янги 2023-2024 ўқув йили муносабати билан қутлади, фикр-мулоҳазалар билдирди.
Семинар иштирокчиларига хуш кайфият улашиш мақсадида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган қўшиқ ва рақслар намойиш этилди.
IT-PARK Уйчи тумани филиалида тумандаги барча 56 та МФЙ раислари июль ва август ойларида "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар ва идораларнинг ходимлари учун" махсус 24 соатлик малака ошириш курсларида муваффақиятли якунлаб, ўзларининг ахборот технологиялари соҳасидаги билимларини оширдилар.
Туман ҳокимлиги, туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан уларга сертификатлар топширилди.
Ишсиз аҳолини, айниқса, хотин- қизлар бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш бугунги куннинг энг энг долзарб масалаларидан биридир. Туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими биносида ана шундай ташаббус остида туман ИИБ ,оила ва хотин-қизлар бўлими, ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида бўш иш ўринларининг “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Унга 4-сектор ҳудудидаги махаллаларда истиқомат қилувчи, ишсиз, бандлиги таъминланмаган хотин-қизлар жалб қилинди, улар тақдим қилинган мавжуд бўш иш ўринлари билантаништирилди. Жумладан; туман марказида "BARKAS TEKS" корхонасидаги мавжуд иш ўринлари, ишчиларга яратилган шароитлар тўғрисида батафсил таништирилди. Ишлаш хоҳиши бўлган хотин-қизларга йўлланмалар, 12 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Ярмаркада туман ҳокимининг ўринбосари , оила ва хотин- қизлар бўлими бошлиғи С.Аҳмадалиева, масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
"Мустақиллик боғи"да ташкилланган қабулда туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳам қатнашиб, мурожаатларни тинглашди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда 29 нафар фуқародан тиббий ёрдам, уй-жой, кадастр, бандлик, моддий ёрдам, оилавий ва бошқа масалаларда мурожаатлар эшитилди. 19 та мурожаат жойида ҳал этилди. 6 нафар фуқаронинг мурожаатига тушунтириш берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.






