"Мустақиллик боғи"да ташкилланган қабулда туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳам  қатнашиб, мурожаатларни тинглашди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда 29 нафар  фуқародан тиббий ёрдам, уй-жой, кадастр, бандлик, моддий ёрдам, оилавий  ва бошқа  масалаларда   мурожаатлар эшитилди. 19 та мурожаат жойида ҳал этилди. 6 нафар фуқаронинг  мурожаатига тушунтириш берилди, маълум бир вақт талаб этадиган   мурожаатлар  тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.