Ишсиз  аҳолини, айниқса, хотин- қизлар бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш   бугунги куннинг энг энг долзарб масалаларидан биридир.  Туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш  бўлими биносида  ана шундай ташаббус остида  туман ИИБ ,оила ва хотин-қизлар бўлими,   ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида  бўш иш ўринларининг   “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Унга 4-сектор ҳудудидаги   махаллаларда истиқомат қилувчи, ишсиз,  бандлиги таъминланмаган хотин-қизлар жалб  қилинди, улар тақдим қилинган  мавжуд бўш иш ўринлари  билантаништирилди. Жумладан;  туман марказида "BARKAS  TEKS"   корхонасидаги  мавжуд иш ўринлари, ишчиларга яратилган шароитлар тўғрисида  батафсил таништирилди. Ишлаш хоҳиши бўлган хотин-қизларга  йўлланмалар, 12 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Ярмаркада  туман ҳокимининг ўринбосари , оила ва хотин- қизлар бўлими бошлиғи С.Аҳмадалиева, масъул ташкилотлар вакиллари  иштирок  этдилар.