ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

ЎзХДП Уйчи туман кенгаши ташаббуси билан қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудда жойлашган маҳаллалар ёшлар етакчилари ҳамда ёшлари иштирокида “Ёш етакчи” лойиҳаси асосида учрашув ўтказилди.

Уйчи жисмоний тарбия ва спорт техникумида уюштирилган тадбирда партия туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Ғ.Жўраев, вилоят Кенгаши депутати Н.Мамасолиева, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаевлар ўз тажрибаларидан сўзлаб беришди. Бугунги кунда спорт, таълим, тадбиркорлик, компьютер технологиялари соҳаларида намуна бўлаётган ёшлар, ўз билими билан бир вақтнинг ўзида дунёнинг бир нечта нуфузли олий ўқув юртлари талабасига айланган ҳамюртларимиз, грант соҳиблари ҳақида фахр билан тўхталиб ўтишди.

Учрашувда ёшлар томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди. Тадбир доирасида ёшлар ўртасида спортнинг бир неча тури бўйича мусобақалар уюштирилди.

Кесканёр маҳалласида яшовчи Фарида Иномова ташаббускор ва саховатпеша ҳамюртларимиздан. У Деҳқонобод, Қашқар, Кесканёр МФЙларда яшовчи эҳтиёжманд ва кам таъминланган, ногиронлиги бор оилалар фарзандларига мурувват кўрсатди. Кийим-бош ва пойабзаллардан иборат совғаларни топшириб, кўнгилларини кўтарди.

Деҳқонобод маҳалласида бўлиб ўтган тадбир ҳам байрамона шукуҳ касб этди. “Шодлик” маданият маркази хонандалари ижросидаги қўшиқлар эса барчани рақсга чорлади.

Ҳукумат қарори (426-сон, 29.08.2023 й.) билан Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

☑️ Низомга кўра, манфаатдор шахс кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда Давлат кадастрлари палатаси масъул ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиб, Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни кўриб чиқувчи комиссияга ёзма ёки Давлат кадастрлари палатаси расмий веб-сайти орқали электрон мурожаат қилиши мумкин.

🗓 Комиссия мурожаатни келиб тушган кундан эътиборан 10 иш куни ичида кўриб чиқиши шарт (мурожаатлар сони бир ёки бир нечта бўлишидан қатъи назар).

➡️ Манфаатдор шахс ёки унинг қонуний вакили мурожаатлар кўриб чиқилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

📝 Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилинади.

✍️ Манфаатдор шахс Комиссия қароридан норози бўлса, қарорни олган кундан бошлаб 2 ой муддатда апелляция комиссиясига мурожжат қилади.

❕Шунга кўра, Апелляция комиссияси мурожаатни 10 иш куни ичида кўриб чиқади.

⚠️ Манфаатдор шахс Комиссия ва апелляция комиссияси қарорларидан норози бўлган ҳолатларда белгиланган муддатларда судга шикоят қилиши мумкин.

Мухиддин СИДДИҚОВ,Уйчи туман Давлат хизматлари маркази мутахассиси

Давлат хизматлари ёналишида “1148” ишонч телефонига келиб тушган қизиқарли ва долзарб саволларга жавоб берамиз!Қуйидагилар бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишишни рад этиш асос бўлади:-сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;-давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик;-лойиҳада бино ва иншоотнинг ҳажми ва майдони ўзгарганлиги;-бино ва иншоотнинг авария ҳолатида эканлиги;-бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;-лойиҳа тегишли лицензияси бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилмаганлиги;-бинолар ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги, зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи юк кўтарувчи қисмларининг ўзгариши назарда тутилганлиги;-бино ва иншоот фасади эскиз лойиҳасининг қонунчилик талабларига, шу жумладан, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мос келмаслиги;-ваколатли органга ариза берувчи томонидан объектни ўрганиш учун имконият яратилмаганлиги;-тақиқда турган объектлар;-бино ва иншоотларни улушдорларидан бирининг розилиги бўлмаса;-давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги.Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори.

Дилбархон МИРЗАЕВА,туман ДХМ бош мутахассиси.

Уйчи туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев сектор биносида ҳудуддаги ёшлар ҳамда Ҳожиобод МФЙ ёшлари билан учрашди.

Унда ёшлар томонидан келиб тушган мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди ва масъул ташкилотларга йўналтирилди.

Ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг муаммосини жойида ҳал этиш ва  ёшларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларида амалий ёрдам бериш.

Учрашувда 1- сектор ҳудудидаги ёшлар етакчилари иштирок этдилар.

Подкатегории