Янгиликлар
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Иттифоқ МФЙда навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.
Ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита раҳбарлардан жавоб олдилар.
Сайёр қабулда тиббиёт, сув, электр, бандлик, контракт тўлови, кредит олиш ва бошқа масалалардаги мурожаатлар эшитилди. 27 та мурожаатдан 21 таси жойида ҳал этилди. 3 нафар фуқаронинг мурожаатига тушунтириш берилди, маълум бир вақт талаб этадиган 3 та мурожаат тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.
Уйчи туманидаги “Қашқалдоқ Беруний” ММТПда жойлашган Хотамбой Низомов раҳбарлигидаги "Хотамбой орзуси" фермер хўжалиги миришкорлари ғалаба манзилига етиб келишди.
12 гектар майдондан 45,5 тонна ҳосил йиғиштириб олинди. Ҳосилдорлик 44,6 центнерданни ташкил қилди. Марра барвақт эгалланишида оилавий пудратчилардан Зарифа Жабборова, Умида Ҳасанова, Раҳима Қозоқова, Иброҳим Акбаров, сувчи Улуғбек Низомов, Бойхонбой Маматхонов, Рустамжон Носиров, механизатор Баҳромжон Валиевларнинг ҳиссалари катта.
Уйчи туманидаги мавжуд 86 та кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли вакилларига "Invest sanoat-2020" Бошқарув сервис компанияси томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда. Айни пайтда туманнинг “Беруний” маҳалласида жойлашган 2 ва 7-уйлардаги хонадонларни 2023-2024 йил куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида амалий ишлар олиб борилиб, аҳолини қийнаётган мавжуд муаммолар бартараф этилмоқда.Хусусан, уйларни том қисми ҳамда коммуникация тармоқларини таъмирлаш, кириш йўлакларини замонавий холга келтириш, янги эшиклар, замонавий ёритиш чироқларини ўрнатиш, болалар майдонларини ташкил этиш каби режадаги бунёдкорликлар амалга оширилмоқда. Кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли вакиллари билан доимий мулоқот қилиниб муаммоларга ечим топилиб, ҳудудларда қурилиш-таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси
Уйчи туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, нарх барқарорлигини сақлаш юзасидан амалга оширилиши учун тўқсонбости экинларини экиш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Унда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи А.Абдусаломов, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбари Н.Каимов, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Имомов, вилоят қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи агентлик раҳбари Б.Аҳмаджонов, тумандаги вакиллари, сектор раҳбарлари, тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари бошлиқлари, ҳоким ёрдамчилари, деҳқон хўжалиги, тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Аҳолини сабзавот маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш ва озиқ-овқат хавфсизлигининг олдини олиш мақсадида тумандаги барча тоифа хўжаликларида 2993 гектар майдонга 2024 йил ҳосили учун жорий йилнинг август-сентябрь ойларида пиёз, саримсоқпиёз, ноябрь-декабрь ойларида тўқсонбости экинлари экилиши режалаштирилган эди. Шундан 284 гектари фермер хўжалигида, 90 гектари деҳқон хўжалиги, 579 гектари аҳоли хонадонларида экилади. 931 гектар (97,7 фоиз) майдонда тўқсонбости экинларини экиш ишлари амалга оширилди.
Mahalla fuqarolar yig‘inlari 4-DX shakli (1 oktabr holatiga) dehqon (shaxsiy yordamchi) xo‘jaliklari faoliyati to‘g‘risidagi statistik hisobotini, hisobot davridan keyingi oyning 5-sanasidan kechiktirmay (2023-yilning 5-oktabrdan kechiktirmasdan) elektron shaklda internet tarmog‘i vositasida, davlat statistika hisobotlarini elektron ko‘rinishda yig‘ish avtomatlashtirilgan tizimi Hisobot.stat.uz veb sayti orqali elektron raqamli imzodan foydalangan holda taqdim taqdim etishingiz so‘raladi. Uychi tuman statistika bo‘limi tel: 48-21-545






