Уйчи туманидаги мавжуд 86 та кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли вакилларига "Invest sanoat-2020" Бошқарув сервис компанияси томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда. Айни пайтда туманнинг “Беруний” маҳалласида жойлашган 2 ва 7-уйлардаги хонадонларни 2023-2024 йил куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида амалий ишлар олиб борилиб, аҳолини қийнаётган мавжуд муаммолар бартараф этилмоқда.Хусусан, уйларни том қисми ҳамда коммуникация тармоқларини таъмирлаш, кириш йўлакларини замонавий холга келтириш, янги эшиклар, замонавий ёритиш чироқларини ўрнатиш, болалар майдонларини ташкил этиш каби режадаги бунёдкорликлар амалга оширилмоқда. Кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли вакиллари билан доимий мулоқот қилиниб муаммоларга ечим топилиб, ҳудудларда қурилиш-таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси






