Уйчи туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева раҳбарлигида 2023 йилда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш сарҳисоби ва 2024 йилда бажариладиган ишлар, “Йўл харитаси” юзасидан кенгайтирилган ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Унда маҳалла хотин-қизлари фаоллари иштирок этдилар.

2023 йил 24 ноябрдаги Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси мажлисининг баённомаси ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги "Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-401-сонли қарори мазмун-моҳияти ва қарорда белгилаб берилган вазифалар ижроси тарғиб қилинди.

Туман ҳокими Ш.Мусаев хотин-қизлар фаоллари олдида турган муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Йиғилишда Янгиер, Эзгулик МФЙлари хотин-қизлар фаолларининг ҳисоботлари ҳам тингланди.

Якунда фаол хотин-қизлар янги йил совғалари билан тақдирланди.

Унда тумандаги барча мактабларнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари, психологлар қатнашдилар. Шу куни барча 8-11-синфларда очиқ дарслар ташкил этилди.

Семинар якунида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи М.Мўминов, мактаб директори О.Юлдашевлар бошчилигида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси асосида мактаб гулхоналарига арча кўчати ўтқазилди ва маънавий-маърифий тадбирлар уюштирилди.

Туман тиббиёт бирлашмасида ўндан зиёд бўлимда жами 510 ўрин мавжуд бўлиб, уларни қишки мавсумда узлуксиз иссиқлик билан таъминланиши учун 5 та қозонхона тайёр ҳолатга келтирилди. 450 тоннаси кўмир захира қилинди.

11-мактабда 1114 нафар ўқувчи ўқийди. Тўртта қозонхонадан иккитаси, 150 ўринли ўқув биносидаги иссиқлик батереялари тўлиқ янгиланди. Кўмир захираси яратилган.

Ишчи гуруҳи ҳар икки ижтимоий соҳа объектида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари, ўқув хоналари, таълим жараёнлари билан танишиб, сектор раҳбарлари ҳамда мутасаддиларга мавсумни муваффақиятли ўтказиш бўйича тавсиялар берди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Уйчи туманидаги 56 та маҳалла фуқаролар йиғинига 11 минг тупдан ортиқ ўн хил турдаги мевали  ва манзарали дарахт кўчатлари бепул тарқатилди.

Ҳар бир маҳаллага икки юз тупдан кўчат тўғри келади. Йўл бўйлари, бўш турган майдонларга клён, япон софораси, каталфа, павлония, олма, беҳи, гилос каби кўчатлар ўтқазилади. Бу келажакда табиат мусаффолигига ҳамда тўкинчиликка хизмат қилади.

Уйчи туманидаги “Мезбон” тантаналар мажмуасида "Ўзбекистон  Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан  байрам тантанаси бўлиб ўтди.

Шодиёнада  туман ҳокими Шуҳрат  Мусаев сўзга чиқиб, соҳа фидойиларини самимий табриклади. Бир гуруҳ илғорларга вилоят, туман ҳокими, туман прокуратурасининг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.

Тадбирда туман ИИБ бошлиғи Фурқат Мирзаев ҳамда тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, сектор раҳбарлари самимий тилаклар билдиришди.

Байрам тадбирида ички ишлар тизимида меҳнат қилаётган шахсий таркиб, уларнинг ота-оналари, меҳнат фахрийлари, хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари ҳам таклиф қилиниб, эҳтиром кўрсатилди.

Таниқли хонандалар, пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури барчага хушнудлик бағишлади.

Подкатегории