Уйчи туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева раҳбарлигида 2023 йилда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш сарҳисоби ва 2024 йилда бажариладиган ишлар, “Йўл харитаси” юзасидан кенгайтирилган ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Унда маҳалла хотин-қизлари фаоллари иштирок этдилар.

2023 йил 24 ноябрдаги Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси мажлисининг баённомаси ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги "Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-401-сонли қарори мазмун-моҳияти ва қарорда белгилаб берилган вазифалар ижроси тарғиб қилинди.

Туман ҳокими Ш.Мусаев хотин-қизлар фаоллари олдида турган муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Йиғилишда Янгиер, Эзгулик МФЙлари хотин-қизлар фаолларининг ҳисоботлари ҳам тингланди.

Якунда фаол хотин-қизлар янги йил совғалари билан тақдирланди.