Уйчи туманидаги “Мезбон” тантаналар мажмуасида "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтди.
Шодиёнада туман ҳокими Шуҳрат Мусаев сўзга чиқиб, соҳа фидойиларини самимий табриклади. Бир гуруҳ илғорларга вилоят, туман ҳокими, туман прокуратурасининг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.
Тадбирда туман ИИБ бошлиғи Фурқат Мирзаев ҳамда тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, сектор раҳбарлари самимий тилаклар билдиришди.
Байрам тадбирида ички ишлар тизимида меҳнат қилаётган шахсий таркиб, уларнинг ота-оналари, меҳнат фахрийлари, хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари ҳам таклиф қилиниб, эҳтиром кўрсатилди.
Таниқли хонандалар, пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури барчага хушнудлик бағишлади.






