“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Уйчи туманидаги 56 та маҳалла фуқаролар йиғинига 11 минг тупдан ортиқ ўн хил турдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари бепул тарқатилди.
Ҳар бир маҳаллага икки юз тупдан кўчат тўғри келади. Йўл бўйлари, бўш турган майдонларга клён, япон софораси, каталфа, павлония, олма, беҳи, гилос каби кўчатлар ўтқазилади. Бу келажакда табиат мусаффолигига ҳамда тўкинчиликка хизмат қилади.






