Янгиликлар
Уйчи туманидаги Гулзор маҳалла фуқаролар йиғинида "Обод маҳалла", "Обод хонадон", "Обод кўча" мезонларини жорий этиш мақсадида амалий ишлар давом этмоқда.
Бугун мазкур маҳаллада ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган ибратли ишлар ўрганилди.Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Абдуҳамидов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ш.Имамовлар маҳалла ҳоким ёрдамчилари билан мулоқотда бўлиб, навбатдаги вазифаларни белгилаб бердилар.
Маҳаллада ишсиз ёшлар, ҳунарманд хотин-қизлар билан қисқа вақт ичида Хитой тажрибаси асосида кичик цехлар ташкил этилгани, 55 нафар фуқарога тикувчилик, мебелсозлик, қишлоқ хўжалиги, темирчилик, сартарошлик йўналишларида зарур жиҳозлар берилгани бугун ўз самарасини кўрсатмоқда.
Маҳаллада даромадини ошириб, янги иш ўринлари яратаётган тадбиркорлар сафи кенгайиб бормоқда.
Унинг очилиш маросимида туман ҳокими Ш.Мусаев, Республика “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаевлар сўзга чиқиб, бу маскан кекса фахрийлар учун энг севимли масканга айланишини билдирдилар.
“Нуронийлар маскани”да маънавият ва маърифат хонаси, кутубхона, спорт билан шуғулланиш учун имконият мавжуд. Саломатлик бурчаги ҳам ташкил қилинган.
Тадбир ниҳоясида нуронийлар ва ёшлар вакиллари яхши ният билан кўчатлар ўтқазишди.
Эрталабки хизматолди йўриқнома ўтказилиб, ишчи гуруҳнинг кун давомида бўлинган ҳолда кўп қаватли уйлар, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли хонадонларида иш олиб бориш жараёнида улар эътибор қаратадиган жиҳатлар айтиб ўтилди.
Иш самарадорлигини таъминлаш, мавсумни беталофат ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни вақтида бартараф этиш мақсадида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил қилинган.
Уйчи туманидаги 1-сонли ИДУМнинг мажлислар залида овқатдан захарланиш ҳодисаси, ботулизм хасталиги, қизамиқ касаллигининг олдини олишда эмлашнинг аҳамияти ҳамда тумандаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилишга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Унда вилоят ФВБ эпидемиологи А.Абдуллаев, туман ФВБ бошлиғи А.Ахматжонов, туман СЭО ва ЖСБ бошлиғи А. Нишонов, ТТБ бошлиғи ўринбосари А. Дадахоновлар сўзга чиқишди.
Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг ҳамширалари, ошпаз ходимлари ҳамда тадбиркорлар иштирокидаги мазкур семинарда мавзу юзасидан ҳамда қизамиқ касаллигининг олдини олишда эмлашнинг аҳамияти, тумандаги қизамиқ билан боғлиқ эпидемиологик ҳолат бўйича маълумотлар бериб ўтилди.
Туман ФВБ бошлиғи Аъзамжон Аҳмаджонов "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги"да фаол қатнашиш, ис газидан сақланиш, ёнғин хавфсизлигининг олдини олиш, иситиш печларидан соз ҳолатда фойдаланиш бўйича тавсиялар берди.
Уйчи туманида ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бунда ҳудудларда ўтказилаётган "Прокурор ва ёшлар" учрашуви муҳим аҳамият касб этмоқда.
Навбатдаги учрашув Қувурбоши маҳалласида бўлди. Туман прокурори, 2-сектор раҳбари А.Тухтасинов мамлакатимизда ёшлар учун яратилган имкониятлар ва улардан унумли фойдаланиш ҳақида тўхталиб, уларнинг муаммолари билан қизиқди. Барчани ошкоралик, самимий мулоқотга чорлади. Маҳалла ёшлари контракт пулини тўлашда кўмаклашиш, даволаниш, моддий ёрдам, субсидия ажратиш, сафарбарлик чақируви резерви ва бошқа масалаларда юзландилар.
Мулоқот давомида турли ёшдаги фуқароларнинг мурожаатлари ҳам тингланди. 10 та турли мазмундаги мурожаат белгилаб олиниб, 6 таси жойида ижобий ҳал этилди ва 4 таси назоратга олинди.






